№22, 29.05.2014 Пазанда маслаҳати
ҚИЗИЛ ЛОВИЯЛИ ТАОМ
Керакли масаллиқлар: 2 донадан картошка, пиёз, қизил сабзи, тухум, 3 боғлам салат барги, 200 гр. ўсимлик ёғи, бир пиёладан ловия, сув, туз ва зираворлар, 2 дона лавр япроғи.
Тайёрланиши: Картошка, пиёз ва сабзини қирғичнинг катта тарафидан чиқариб, салат баргини тўғрайсиз. Ёғни қизитиб, масаллиқларни бирин-кетин солиб қовурасиз, сўнг тухумни чақиб юборасиз. Масаллиқларни бир-икки аралаштириб, ловия соласиз ва бир пиёла сув қуйиб, 10 дақиқа давомида димлаб пиширасиз.
Ушбу таом қувватга бойлиги билан ажралиб туради.
|