Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№35, 28.08.2014

Пазанда маслаҳати

УЙҒУР ЛАҒМОН

Керакли масаллиқлар: хамирига - 300 гр. сув, 1 ош қошиқ ош тузи, 1 дона тухум ва керагича ун.

Қайласига: Бир чўмич ўсимлик ёғи, 2 дона пиёз, саримсоқпиёз, қизил булғор қалампири, 2 боғ кўк ловия,1 боғдан жусак ва лағмон кўкати, 300 гр. гўшт, туз ва зираворлар.

Тайёрланиши: Гўштни сомонча шаклида тўғраб, доғланган ёғда қовурасиз. Пиёз, саримсоқпиёз, ловия, булғор қалампирини ҳам сомонча шаклида, кўкатларни эса бироз каттароқ ҳажмда тўғрайсиз ва гўшт устига солиб, 1 дақиқа давомида қовурасиз. Кейин томат ҳамда туз солиб, капгирда бир-икки маротаба айлантириб ковлаб, 2 литр сув қуясиз ва 30 дақиқа давомида паст оловда қайнатасиз. Сувига "звёздочка" (зиравор)дан 1 донасини солиб қўйинг ва қайла пишгандан сўнг, уни олиб ташлайсиз.

Тухумни чақиб, намакоп сувга қаттиқ хамир қорасиз. 30 дақиқага ўраб, тиндирасиз. Орада ҳар 10 дақиқада хамирни очиб, 1-2 маротаба муштлаб, яна ўраб қўясиз. Кейин хамирни қалинлигини 1 см. қилиб ёясиз ва тесмачалар кесиб оласиз. Тесмачаларни қўл ёрдамида ёйиб, ҳар бирини ёғлаб, лаганга айланма қилиб устма-уст соласиз. Устига салафан ёпиб, 20 дақиқага тиндириб қўясиз. Кейин, хамирни биттадан қўлга олиб, ошхона тахтакачига уриб чўзасиз.

Лағмон хамири тайёр бўлгач, каттароқ қозонда қайнаб турган шўр сувга солиб, устини ёпган ҳолда пиширасиз. Сув бир қайнаб чиққан заҳотиёқ, хамирни сузгичда сузиб оласиз.

Икки дона саримсоқпиёзни гўштмайдалагичдан чиқариб, 300 гр. қизиб турган ўсимлик ёғига солинг ва капгир ёрдамида бир марта айлантириб, лаганга олинг. Пишган хамир сувини сузгичда силкитиб олганингиздан кейин, саримсоқпиёзли аралашмага солиб, аралаштириб юборсангиз ёқимли таомга эга бўласиз.

Тайёр бўлгач, косаларга хамирдан солиб, устига қайла қуясиз.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди