Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№36, 04.09.2014

ПОМИДОР СОУСЛИ МАКАРОН

Керакли масаллиқлар: 1 қути қадоқланган макарон, 3 дона помидор, 2-3 бош саримсоқ, 1 пиёла қирғичдан чиқарилган пишлоқ, 3 қошиқ ёғ, туз, 10 стакан сув, зиравор ва кўкатлар.

Тайёрланиши: 10 стакан сувга 1 қошиқ туз солиб қайнатилади. Макаронлар сингдирилмасдан қайнаган сувда пиширилади. Қайнаган макаронлар совуқ сувга солиниб тезда сузиб олинади. Сўнг қозонга бир қошиқ ёғ солиниб эритилади. Макаронлар ёғга солиниб яхшилаб аралаштирилади. Шундан сўнг помидорларнинг пўсти арчилиб, майдалаб тўғралади. Саримсоқ бўлакчалари ҳам майдаланади. Қолган 2 қошиқ ёғ товага солиниб, помидор ва майдаланган саримсоқ 15 дақиқа давомида пишириб олинади. Ёғланган макаронлар ликопчага солиниб, устига помидорли соус қуйилади. Кўкатлар ва пишлоқ билан безатилиб, дастурхонга тортилади.

КАРАМЛИ САЛАТ

Керакли масаллиқлар: Яримта карам, 100 гр. қаймоқ, 1 дона қизил сабзи, 100 гр. кўк нўхат, 150 гр. колбаса, туз таъбга кўра.

Тайёрланиши: Карам билан сабзини майда қилиб тўғрайсиз. Кейин масаллиққа туз қўшиб, яхшилаб аралаштирасиз ва 10 дақиқага олиб қўясиз. Сўнг майда сомонча шаклида тўғралган колбасани, кўк нўхат билан қаймоқни солиб, ҳаммасини аралаштирасиз.

Тайёр бўлгандан кейин дастурхонга тортишдан аввал, ликопга салат баргидан қўйиб, устига салат соласиз.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди