№47, 20.11.2014 ТВОРОГЛИ ПИРОГ
Керакли масаллиқлар: 350 грамм маргарин, 5 стакан ун, қавартма, ванилин, 150 грамм творог.
Тайёрланиши: идишга ун солиниб, устига маргарин қирғичдан чиқарилади. Уларни яхшилаб аралаштиргач, шакар ва ванилин солиб уқаланади. Ёғли хамир ҳосил бўлгач, иккига бўлинади. Бир бўлаги духовка патнисига текис қилиб ёйилади. Устига творогли масаллиқ солиб текисланади. Сўнгра хамирнинг иккинчи бўлаги унинг устига солиниб, яхшилаб текисланади. Олдиндан қиздирилган духовкада ўртадан паст оловда 1-1,5 соат давомида пиширилади. Пишгач, иссиқлигида шакарли кукун сепилади.
|