Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№27, 02.07.2015

ЁШЛАР ФИКРИ

КИТОБИМ - ОФТОБИМ

Китобни бежиз офтобга қиёсламайдилар. Қуёш бутун оламни ўзининг заррин нурлари билан ёритса, китоб дилларни илм-маърифат нури билан мунаввар этади. У олимлар фикрларига тўлган мўътабар хазина, донишмандлар ҳикматларининг бўстони. Шарқ олимларидан Муҳаммад Абал Фудийнинг шундай сўзлари бор: "Бир дўстки ҳеч кимга бермагай азоб, узоқ синаб кўрдим, билсанг у - китоб".

Кимки китоб билан дўстлашса, зеҳни ўткирлашади. У билимнинг ҳеч қачон беркилмайдиган қайнар булоғи. У инсонни мозийда ҳам, бугундан ҳам хабардор этади. Муҳими, у ўқувчидан ҳеч нарса талаб қилмайди, фақатгина уни камолга етказади.

Китоб инсонга ҳаётда жуда кўп ёрдам беради. Бошига бирор ташвиш тушса, оқил ва доно маслаҳатчига айланади.

Бугун тенгдошларимизнинг айримлари китобдан кўра интернет сайтларидан кўпроқ фойдаланмоқдалар. Тўғри, интернетнинг ҳам кундалик ҳаётимизда ўзига яраша ўрни, аҳамияти бор. Аммо бир нарсани ёддан чиқармаслик керак. Интернет инсонга китобчалик дўст бўла олмайди.

Бугунги ёшлар, назаримда, яна-да кўпроқ китоб ўқишлари лозим. Китоб ўқиган кишининг дунёқараши кенг, салоҳияти юксак, фикрлаши теран, атрофдаги воқеаларга муносабати тўғри шаклланган бўлади.

Келинг, азиз тенгдошлар, китобни энг яқин ҳамроҳимиз, дўстимиз билайлик. Зеро, у бизга йўлчи юлдуз каби хизмат қилади.

Муқаддасхон ТОШТЕМИРОВА, Андижон санъат коллежи ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди