Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№27, 02.07.2015

Қатра

ОСМОН

Сокин Осмон ҳамиша кўм-кўк, ҳамиша кўркам.Тўрт фаслда бир хил, гўзалликда унга тенг бўладиган ҳеч нарса йўқ. Одамлар тинмай осмонга термулишади. Осмондан завқланиб яшашади…

Кўпинча осмонни аёлга ўхшатишади. У фарзандига боққан она сингари ҳамиша ерга термулади. Саҳий қуёш унинг ҳуснига-ҳусн бўлади. Чарақлаб чиқади, борлиқни ёритади. Қуёш ва осмон қадим қариндошлар...

Осмон узра тез-тез оқ булутлар кезиб қолади. Улар шу қадар чиройлики, гўё ёш келинчакдек кўринади кўзга. Лекин бу гўзаллик ҳам боқий эмас. Фақат бетакрор. Орсиз шамол уларни бир зумда қайларгадир учиради...

Осмон узра турналарнинг учиши гўзалликнинг яна бир тимсоли. Улар бир текис қаторлашиб учишадики, гўё кўзмунчоқ ипга терилгандек кўринади. "Турналарнинг паст учиши мўлчиликдан нишона" дейишади одамлар уларга қараб.

Осмон узра баъзан қоп-қора булутлар ҳам сузиб қолади. Улар ўзи билан шамол ва бўронларни етаклаб келади. Ер юзини қоронғилик қоплайди. Совуқ бўлади. Шариллаб ёмғир ёғади. Ер шаллоба бўлади. Қор ёғади, ерни оқлик қоплайди...

Қоронғуликни тушиши осмонда ажойиб бир гўзалликни намоён қилади. Осмондан келинчак ой мўралайди. Гоҳо-гоҳо юзидаги қора доғи кўриниб қолса ҳам ошиқлар унга ўз сирларини айтишаверади... Атрофда юлдузлар ўзлигини намоён қилишади...

Момоқалдироқ гулдираб, чақмоқлар чаққанда осмон ҳам қийналиб кетади, азобда қолади. Гўзаллигидан асар ҳам қолмайди, жуда-жуда хунук бўлиб олади. Ернинг осмонга раҳми келади шу дамлар...

Осмон доимо мусаффо бўлсин. Остида одамлар тинч-тотув яшасин...

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди