Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№27, 02.07.2015

Ҳаёт - ибрат мактаби

АЁЛ - САДОҚАТ ТИМСОЛИ

Аёл азал-азалдан меҳр ва муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли сифатида ардоқланиб келинади. Аёллар ҳар қадамда оиласига, турмуш ўртоғига, фарзандларига фидойилик намуналарини кўрсатиб келганлар. Ўз навбатида бу борада қизларига ҳам ибрат бўла олганлар.

Комилжон хотини билан узоқ сафарга бориши керак эди. Лекин аёли Гулҳаё қайнонаси билан бирга қолишни, уларни парваришлашни истади. Ахир қайнонаси ёлғиз бўлса, уларни кимга ташлаб кетади? Комилжон хотинининг бу фикридан жуда қувонди. Онасига умр йўлдоши шерик бўлса, унинг ҳам кўнгли хотиржам бўлади-да.

Комилжон кетганидан сўнг анча вақт ўтгач, Гулҳаё эрининг истаги билан уйларни таъмирлатишни бошлади. Усталар ишни бошлади. Бу орада Гулҳаё бетобланиб қолди. Аммо шунга қарамай, уй ва рўзғор юмушларини уддалашга ҳаракат қилаётган онасини кўрган қизи Нигора бари ишни ўзи қилишга, онасига ёрдамлашишга уринарди. "Бунча ўзингизни қийнамасангиз, аяжон?" деган сўроқларига онасидан "Даданг келиб хурсанд бўлсин, дейман-да, қизим", деган жавобни оларди ҳар сафар.

Усталар ишни якунлаб кетишганларидан кейин ҳовлида роса юмуш кўпайди. Онасининг ҳовлидаги эски бир каровотни ҳам уйга олиб кириб қўйганини кўрган Нигора бунинг сабабини тушунмади. "Ахир янги таъмирланган уйнинг чиройини бу эски буюм бузадику? Нега ойим бу ҳақда ўйламадилар?" хаёлидан ўтказди Нигора. Онасига бу иддаосини айтганди, Гулҳаё ўйланганча жавоб берди:

- Қизим, бу дадангнинг ёшлигидаги каровоти. Уни жуда эҳтиётларди. Меҳри тушиб қолганми, ҳартугул, бу буюмни сира уйдан чиқариб ташламаган. Шунинг учун ҳам биз улар авайлаган буюмни уйдан чиқариб ташлолмаймиз.

Нигора онасидаги дадасига бўлган юксак ҳурматни, ўзи олисда бўлса-да, доимо ёнидагидек эъзозда бўлишини яна бир бор ҳис қилди. У онасидан умр йўлдошга бўлган ҳурмат, эътибор ва эҳтиром ҳамиша юксак бўлиши кераклигини ўрганди. У ҳам вақтлар келиб, оилали бўлганда, онаси каби оқила, садоқатли рафиқа бўла олишни дилига тугиб қўйди.

Наргиза МУҲАММАДСОДИҚОВА, Марҳамат тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди