№29, 16.07.2015 Жаҳонга юз тутар азим Андижон
Андижон аталмиш бу кўҳна диёр,
Қай юртда бор экан бундайин ошён.
Дилида шукрона, тилида алёр,
Арзигай бу жоним этсам ҳам қурбон.
Халқининг бағри кенг, ҳар миллат бир жон,
Кўксида фахрдир Ватаннинг қадри.
Андижон аслида ҳур жаннатмакон,
Ҳар қалбни қийнагай тинчлигин дарди.
Оқибатдан олган чирой, ҳуснни,
Қирқ ҳунар қўлида ўғлонларининг.
Қизлари ҳаё-ла очар фусунни,
Сарҳади кўринмас урфонларининг.
Истиқлол файзи-ла янада кўркам,
Жаҳонга юз тутар азим Андижон.
Халқи бир майизни кўради баҳам,
Мадҳин куйлайверар созим, Андижон!
Гавҳар ЙЎЛДОШЕВА, Хўжаобод тумани.
|