Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№33, 13.08.2015

ҲАЁТ - МЎЪЖИЗА

ҚАЛДИРҒОЧНИНГ ЁРДАМИ

Қалдирғочлар - инсонларнинг дўсти. Одамларнинг уйларидаги очиқ айвонларга ин қуришиб, гўё уларни "қўриқлашади". Бу қушларнинг инсонларга яхшилик исташи, одамларни, беозор жонзотларни турли хавфлардан огоҳ этиб туриши ҳақида кўп эшитгандим. Ўзим гувоҳ бўлган икки ҳолат эшитганларимнинг нақадар тўғри эканини амалда яна бир бор исботлади.

Ҳовлимиздаги товуқ катаги устида икки-уч қалдирғочнинг ҳаловатсиз чуғур-чуғурига бефарқ қаролмадим. Уларни товуқлар билан тиллашаётгандир, дея дастлаб эътибор бермадим. Аммо бу ҳол такрорланавергач, катак ёнига бориб, аҳволни кўрдимки, товуқларнинг мўъжазгина "уйи" ёнида каттагина мушук "ов"га шайланиб турган экан. Назаримда, қалдир-ғочлар товуқларни ундан огоҳлантириш мақсадида тинмай сайрашарди. Мушукни ҳайдаб юбордим. Қалдирғочлар ҳам хатар йўқолгач, инлари томон учиб кетишди...

Набирам Гавҳарой билан эрта баҳорда ҳовлимизнинг бир четига кир ювгандан сўнг сувларини тўкадиган чуқур ковладик. Эртаси куни тонгда икки қалдирғочнинг безовта чуғури хаёлимни олди. Ташқарига чиқдим. Қушлар биз бир кун аввал ковлаган чуқур тепасида тинмай айланишар, жуда безовталик билан чуғурлашарди. Ҳайрон бўлдиму, уйга кириб кетдим. Бироқ ҳадеганда қушларнинг сайраши тинмади. Яна ташқарига чиқдим. Минг бир ҳайронлик билан ўрага яқинлашдим. Чуқур ичига яхшилаб разм солдим. Бироз кузатдим. Не кўз билан кўрайки, чуқур ичининг ён тарафида илон ини бор эди! Каттагина илон бошини чиқарганди, қўрққанимдан орқага тисландим. Шишоиб ўғлимни чақирдим. Вазиятни билган ўғлим тезгина белкуракни олиб келди. Қарадик, илон инига кириб кетгач, шоша-пиша чуқур устига тупроқ тўлдирдик. Чуқур ўрнини яхшилаб текисладик...

Қалдирғоч бизни хавфдан огоҳлантирганди. Унинг беминнат ёрдами билан биз хатардан халос бўлдик. Шунда яна бир бор қалдирғочлар инсоннинг дўсти эканига амин бўлдим. Гоҳида одамлар бир-бирига қила олмаган яхшиликни қалдирғочларнинг бажариши мени ҳайратга солганди.

Оқибатхон

МАДАМИНЖОН қизи,

Булоқбоши тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди