Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№40, 01.10.2015

ҚАТРА

ХАЗОНЛАР - ХОКИСОРЛАР

Тилларанг баргларни кўз-кўз қилиб ўлкамизга куз фасли кериб келди.

Агар сизнинг-да қалбингизни тийрамоқ ҳаёли банд этган бўлса, унинг маъсум манзараси ҳукмрон бўлган боғларни кезинг!

Оҳиста босиб бораётган қадамингиз остидан хазонлар шитирлаб овоз берди.

Йўқ, улар шитирламайди. Сокинлик қаридан сизга шивирлайди. Қалбингиз тубида ётган мусаффо туйғуларни уйғотади. Шунда беихтиёр улар билан хаёлий суҳбат қурасиз. Ҳеч кимга айтолмаган кечинмаларингизни хазонларга сўзлайсиз. Оёғингиз тагида ястаниб ётган барглар ўз-ўзингизни сўроқ қилишга виждонингиз тафтиш этишга ундайди.

Мана, енгил тортиб, яна қайноқ ҳаёт бағрига шўнғиб кетдингиз. Руҳиятингиз тетиклашганидан барча ишингиз олдинга силжимоқда. Аммо… сизга шунча ёрдам берган хазоннинг тақдири нима бўлди экан? Ажаб, инсониятни дўст билиб, унинг ҳаёти учун ўзини қурбон қилди. Лекин биз, инсонларчи?...

Хазонрезги фасли кириши билан ҳар куни кўчаларнинг қайсидир жойида ачимсиқ тутун ҳиди димоғингизга урилади.

Демак, кимлардир ҳазон ёқмоқда. Бу ҳолатга бефарқ қараб кетавирамиз… Ахир, у умри бўйи сиз-у бизнинг соғлиғимиз учун яшамоқчи, она заминга озиқ бўлмоқчи эди.

Афсус ….

Кеча яна кузак нафаси уфуриб турган боққа кирдим. Сокинлик хазонлар оралаб айланардим. Ўтирдим. Хазонлар билан суҳбатлашдим. Беминнат сирдошим менга ҳам таскин, ҳам мадад берди.

Фақат кетишим олдидан бечоралар юрагимда шитирлаб, бонг урди, ялиниб-ёлворди: - "Айт, улар мени ёқишмасин. Мени ерга кўмишсин. Мени ёқаётгам нодонларни тўс, токи мен заҳарга айланмай, кўзёш тўкмай…"

Ўғилой МАҲАММАДЖОНОВА,Қўрғонтепа туманидаги 39- умумтаълим мактабининг

8- синф ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди