Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№44, 29.10.2015

Эҳтиром

ОТА-ОНАМИЗНИ БОРИДА ЭЪЗОЗЛАЙЛИК

Оналар не машаққат билан фарзандини дунёга келтиради. Вужудининг ўша бир парчаси учун ором ва роҳатидан воз кечади. Тунлари мижжа қоқмай, кундузлари тиним билмай, у учун қайғуради, елиб-югуради.

Албатта, оталаримиз ҳам бу каби жафокашликдан асло, мустасно эмаслар. Улар фарзандлар камоли учун қишни қиш, ёзни ёз демай, меҳнат қиладилар. Ҳар куни уйга қуруқ қўл билан қайтмай, деб ўзи туз тотмаган бўлса-да, ҳеч бўлмаса икки дона нон кўтариб келадилар. Улар биз - фарзандлар учун жонини бергувчи ҳалол, пок ва ғурурли оталаримиздир.

Ота-оналар шунчалар улуғ зотки, муқаддас Қуръони каримда ҳам ота-онага яхшилик қилишлик кўп бор такрорланади. Улар сабр-бардошда, меҳнаткашлик ва инсонпарварликда тенги йўқ зотлардир. Бу меҳридарёларимиз ҳаётларининг сўнгги нафасигача фарзандларни кўз қорачиғидай асраб-авайлайдилар. Бекаму кўст яшашимиз, камолотга етишимиз учун бор куч ва шижоатини сарфлайдилар.

Афсуски, ҳаётимизда шундай ноқобил кимсалар ҳам борки, ўз ота-онасининг қадрига етмайди, насиҳатларини қулоғига олмайдилар. Энг катта бойлиги, саодати, бахти - ота-оналарининг борлигини унутиб, маишатга бериладилар, турли иллатлар гирдобига тушиб қоладилар. Охир-оқибат, бундай нопок ҳолатда, ҳеч кимга керак эмасликларини англаб етганларида афсус-надомат ила ота-онасининг пойига бош эгиб келадилар.

Шунинг учун ҳам ота-оналаримиз дунёдаги энг азиз ва мўътабар кишиларимиздир. Уларни эъзозлаш, уларга ғамхўр ва эътиборли бўлиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз ва вазифамиз эканлигини асло унутмайлик.

Ота-оналаримизни борича қабул қилайлик, уларни борида қадрлайлик!

Шуҳратбек ИСАҚЖОНОВ,

Асака шаҳри.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди