Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№44, 29.10.2015

Ривоят

ФИРУЗА ТОШ

Бир одам қимматбаҳо тошларга жуда қизиққани учун заргарлик ҳунарини эгаллашга аҳд қилибди. "Бу ҳунарни ўргансам, таниқли заргар бўлиб етишаман" деб ўйлабди ва юртда номи чиққан энг яхши уста заргарларни излай бошлабди. Ва ниҳоят топибди. Ҳузурига бориб, устанинг олдига кирибди.

- Нима истайсан, айт, қулоғим сенда, - дебди уста.

Йигит қимматбаҳо тошларга қизиқишини, яхши заргар бўлмоқчилигини ҳаяжон билан тушунтирибди.

Кекса уста жимгина йигитни эшитибди гапини тугатгач, унга бир бир фируза тош узатибди.

- Бу фируза тош, - дея тошни йигитнинг ҳовучига қўйибди ва қўлларини бекитибди. - Ҳовучингни бир йил давомида худди шундай бекитиб юрасан. Ҳеч қачон, ҳатто бир сонияга ҳам очмайсан. Бир йилдан кейин яна келасан. Энди, хайр. Бир йилдан кейин сени шогирдликка оламан, - дебди. Йигит ҳайрат билан ўрнидан туриб, устахонани тарк этибди.

Йигит уйига қайтиб, хавотир билан уни кутаётган ота-онасига бўлган воқеани гапириб берибди. Устанинг ўзига тушунарсиз туюлган қилиғи ва совуқ муносабатидан жаҳли чиқибди. Кунлар ўта бошлабди. Йигит ҳовучини очмабди. "Бу билан нима қилишимни хоҳлади? Тағин юртнинг энг номи чиққан заргар устаси эмиш. Бу аҳволда бир йил қандай юраман, бу азият билан қандай яшайман? Бу қандай устозлик бўлди?" дея ўзига ўзи доим ёзғириб юрар, аммо ҳеч қачон ҳовучини очмабди. Қўли мушт тугилган ҳолатда ухлар, ҳамма ишларини бир қўли билан бажарар экан. Шу ҳолатда ҳаракат қилишга ўрганибди. Энди бир қўли билан ҳам бемалол ишлай оладиган бўлибди. "Ухлаганимда қўлим очилмасин" дея ярим уйғоқ . Шу аҳволда бир йил ўтибди.

Ўша кун келибди. Йигит яна устанинг ҳузурига келибди. Устани кўрган заҳоти, қанча қийналмасин, азият чекмасин бу синовни муваффақиятли бажарганидан ғурурланиб, қўлини узатибди:

- Ана, ҳовучимга бекитган тошингиз! - дебди. - Бир йил давомида ҳовучимни очмадим, энди нима қилайин?

Кекса уста хотиржам оҳангда шундай дебди:

- Энди сенга бошқа бир тош бераман. Уни ҳам худди шундай тарзда бир йил мобайнида ҳовучингда олиб юрасан.

Бу гапларни эшитиб йигит бақир-чақир қилибди, устадан норозилигини айтиб дод солибди. Йигит бақир-чақир қилаётганида кекса заргар унинг ҳовучига бир тошни қистирибди. Жаҳл-ғазабдан юзлари қизарган йигит, бақираётиб ҳовучидаги тошни билиб қолибди. Бақиришдан тўхтаб, тошни бироз сиқиб турибди-да, ҳаяжон билан дебди:

- Бу тош фируза тоши эмас, уста!..

Қиссадан ҳисса: Ўрганиш, уста бўлиш учун вақт, сабр-тоқат, қунт керак. Энг аввало, ҳар ишнинг моҳир устасига шогирд тушиш керак. Дунё тезлашиб, вақт қисқарар, аммо ҳеч қачон илм ўзгармайди. Ўрганганингиз икки дунёда ҳам сиз билан бўлади.

УМИДАХОН тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди