№45, 05.11.2015 Она-Ватан, тупроғингда турганим бахтим!
Она-Ватан, тупроғингда турганим бахтим,
Улғайганинг ўсганингни кўрганим-бахтим.
Дунёда ягонамсан, муқаддас замин,
Фарзандингман, ардоғингда юрганим бахтим.
Қўшиқ бўлиб тонгларингда янграгим келар,
Элни ризқу насибага чорлагим келар,
Осуда осмоним бор, қўлда имконим,
Тинчлигингни посбон бўлиб асрагим келар.
Осиёнинг юрагисан - олтин олмоси,
Кўз туморинг бўлай ёмон кўзлар тегмасин.
Қўллар дуодадир ҳамиша ҳар дам,
Тузинг ичиб танимаслар қаддинг эгмасин.
Омон бўлгин дунё абад тургунича,
Не кунларни кўрдинг ахир эркни кўргунча,
Қалбимда қувончим бор, сенсан ишончим,
Хизмат қилай халқим учун қўлдан келгунча.
Маҳфуза СИДДИҚОВА, Избоскан тумани.
|