№45, 05.11.2015 ЯНГИ КИТОБ
"ҲАЁТ ГЎЗАЛ"
Бугун адабиёт бўстонида гулу чечакларнинг саноғи йўқ. Шаҳрихонлик ёш ижодкор Озода Олимованинг ҳам ана шу бўстонда бўй кўрсатганига бир неча йил бўлди. Унинг "Умид чечаклари" номли шеърий тўплами кўпчиликка маълум. Бу гал ёш ижодкор "Ҳаёт гўзал" номи остидаги шеърлар жамланмасини ўқувчиларга тақдим этди. "Андижон нашриёт-матбаа" МЧЖ таҳририяти томонидан чоп этилган ушбу мўъжаз китобга она-Ватан, ота-онага ҳурмат, дўстлик ва бошқа инсоний фазилатлар ҳақидаги шеърлар киритилган. Айниқса, унинг қуйидаги сатрларида Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни чуқур ҳис қилиш мумкин:
Чиройингни кўрган сари яйрар дилим,
Таърифингни сўзлайди шу бийрон тилим,
Ҳар соҳада мужассамдир сенда илм.
Гўзал гулдек доим яшна, гул-бўстоним,
Онам каби муқаддассан Андижоним.
Бундан ташқари мазкур китобда кўпчиликни мулоҳазага чорловчи мавзулар ҳам ўрин олган. "Нидо", "Одамлар", "Ота қарғиши" каби шеърлари шулар жумласидандир.
Азиз ўқувчи, О. Олимованинг "Ҳаёт гўзал" деб номланган янги китоби сизларга ҳам манзур бўлади, деб умид қиламиз.
ТАҲРИРИЯТ.
|