№45, 05.11.2015 Ибрат
ЙЎЛОВЧИ
Ҳаётни янада яқинроқ ва ранг-баранглигини кўриш учун дунёни кезмоққа чиққан навқирон йигит бир ўлкада овозадор олимни зиёрат этди. Сайёҳ олим яшаётган уйнинг тўрт девори китоблардан тиклангани кўрди. Ғоят ҳайратда эди у. Буни қандай тушунишни билмасди. Чунки китобдан бошқа девор йўқ эди. Ғалати ҳиссиётлар билан хонани яна кўздан кечирди. Ерда бир тўшама шолча, китоб-девор остида ётоқ вазифасини ўтайдиган тапчан, ўртада китоб ўқиш учун таглик ва ўриндиқдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди.
- Нега ҳеч нарсангиз йўқ? - деб сўради қизиқиш билан олимдан.
Олим қўллари билан бор-бисотини кўрсатди:
- Мана, бор-ку нарсаларим. Нега ҳеч нарсам бўлмасин?
- Билмасам... Юмшоқ ўриндиқларингиз, жавонларингиз... Уларни қаерга қўйгансиз?
Олим билинар-билинмас кулимсиради ва бу саволга жавоб ўрнида сўради:
- Ўғлим, сенинг ҳам кўп нарсанг йўқ-ку! Фақат орқангга осиб олган юк халтанг бор, холос. Сенинг нарсаларинг қаерда?
Ёш йигит ўзини ҳимоя қилиш учун жавоб берди:
- Кўряпсиз-ку, мен сафарга чиққан бир йўловчи бўлсам...
Донишманд олим тасдиқ маъносида бошини ўйнатди ва табассум билан:
- Мен ҳам, болам, бу дунёда бир йўловчидирман...
Умида тайёрлади.
|