Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№45, 05.11.2015

РИВОЯТ

ЁЛҒИЗЛИК

Бир замонда қуюқ ўрмонда дов-дарахтлар, ўт-ўланлар, ҳайвонот дунёси ва она замин биргаликда аҳил-иноқ яшар эканлар. Бир куни ернинг феъли ўзгариб, гердая бошлабди. "Менинг заҳматим сабаб сизлар униб ўсаябсизлар, қувват манбаингиз менман, менинг ёрдамимсиз сизлар узоқ яшай олмайсизлар", деб ўринсиз таъна-дашномлар қилибди. Натижада обрўйини йўқотибди. Уни ҳеч ким ҳурмат қилмас ва у билан гаплашмас экан. Сўнг замин жаҳл устида дов-дарахт ва ўсимликларга, ҳайвонларга ҳам сув етказиб бермайдиган бўлибди. Шу сабабли дарахтлар, униб-ўсаётган майса ва ниҳоллар, ифорли гуллар қурий бошлабди. Жониворлар сувсизликдан ва оч-наҳорликдан нобуд бўлишибди.

Аввалига бу ҳолга эътибор бермаётган ернинг ҳам энди тинчи йўқолибди. У ёлғиз ўзи қовжираб, хосилдор тупроғи ўрнида қум барханлари қолгандагина афсус-надомат чекибди.

"Бир замонлар бу ерда гўзал водий бор эди", деган ривоятлар оғиздан-оғизга ўтиб, бора-бора унутилиб кетибди.

Ўз айби билан ёлғизланиб қолган замин узоқ ўтмишда қолиб кетган доруломон кунларни эслаб, юм-юм йиғлар экан. Тушларига олисдаги жўшқин ҳаёт - ёқимли шилдираётган булоқ суви, қушларнинг чуғур-чуғури, дарахтларнинг шивирлаши, майин эсган шамолнинг эпкинлари кирар экан.

Феруза ҲОЖИМАТОВА

тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди