Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№46, 12.11.2015

ТАРБИЯ КИТОБИДАН

БИРИНЧИ РИВОЯТ

Қадим замонда тоғлар орасидаги бир қишлоқда донишманд олим яшаган экан. У жуда қари ва кучдан қолган экан. Турли жойлардан унинг олдига одамлар маслаҳат учун келар, олимнинг уларга сўзлаган сўзлари эса доим тўғри бўлиб чиқар экан. Ҳамқишлоқлари унинг умри давомида бирон марта ҳам ёлғон гапирганини эслай олишмас экан.

Бир куни олим атрофидаги одамларга ғамгин ҳолатда "Эртага қуёш чиқмайди" дебди ва кулбасига кириб кетибди. Қишлоқда саросима бошланибди. Айримлар ўзини ўлдирмоқчи, айримлар нарсаларини йиғиштириб қишлоқдан чиқиб кетмоқчи бўлибди, айримлар эса бир жойга тўпланиб ибодат қила бошлабди.

Эртасига тонг пайтида қишлоқ аҳли бу "даҳшатли" воқеани биргалашиб кутиб олиш учун бир жойга тўпланибди. Орадан бироз вақт ўтгач, қуёш чиқа бошлабди. Ҳамма ҳайрон бўлиб қолибди. Бир оздан сўнг ҳушларини йиғиб, бу ёлғоннинг сабабини сўраш учун донишманд чолнинг кулбасига келишибди. Чолни чақиришибди, лекин ҳеч ким жавоб бермабди. Донишманд олим шу кеча оламдан ўтган экан.

ХУЛОСА: Эй фарзанд, билгинки, ҳаётда олимлар қуёш кабидирлар. Олимларнинг ўлими эса қуёшнинг ботишига ўхшайди. Одамлар қоронғуликда йўлларини топа олмаганларидек, илмсизлик зулмати ҳам уларнинг адашиб кетишларига сабабчи бўлади.

ИККИНЧИ РИВОЯТ

Бир киши донишмандга келиб арз қилди:

- Фалончи кўпчилик ўртасида менинг камчилигимни айтиб изза қилди. Энди ўша аблаҳдан қандай қилиб қасдимни олсам бўлади?

Донишманд унга деди:

- Агар у кўпчилик ўртасида сенинг айбингни айтган бўлса, демак, ўзининг ҳам айбини очибди. Энди сен ўша одамлар ичида унинг яхши сифатларини айтиб мақтагин.

- Нима учун, ахир у мени ёмонлаган бўлса, мен уни мақтайманми?

- Агар сен ҳам уни ёмонласанг, унда ўша аблаҳдан нима фарқинг қолади? Агар мақтасанг, балки қилган ишидан уялиб, пушаймон бўлар.

ХУЛОСА: Эй фазанд ҳар бир ишнинг ўзинг учун фойдали томонини қидир. Агар ҳеч нима топа олмаганингда ҳам бу ишдан фойда чиқмаслигини билиб оласан.

ЮЛДУЗОЙ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди