Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№47, 19.11.2015

ДИЛ ТУҒЁНИ

ҚИЗ БОЛАНИНГ КЎНГЛИ ВАЙРОН БЎЛМАСИН!

Инсон бошига иш тушмагунча, тинч ҳаётининг қадрига етмас экан. Баъзида ўйланиб қоламан. Қайси айбим учун тақдир мени бунчалар жазолади. Балки бунга эътиборсизлик сабаб бўлгандир.

Мактубимни таҳририятга жўнатишдан олдин анча ўйландим. Кейин кўнглимдагиларни тўкиб солсам, буларни ўқиб ёки эшитганлар, ўзларига тегишли хулосани чиқариб олар, деб ўйладим.

Ҳар бир инсоннинг ҳаётда ўз жуфти бор. Қиз бола вояга етганда уни сўраб-суриштирувчилар кўпаяр экан. Ўшанда энди 18 ёшга тўлгандим. Мени бир оиланинг якка-ю ёлғиз ўғлига сўраб келишди. Йигит чет давлатида ўқиб, ишлаб келган экан. У билан учрашдик. Уй-жойлари, оила аъзолари ота-онамга маъқул келди. Улар бой-бадавлат хонадонда кам-кўстсиз яшайди, дея тузук-қуруқ сўраб-суриштирмай тўйга рози бўлишди. Мен ҳам уларнинг раъйини қайтармадим.

Тўй куни белгиланди. Дугоналарим орасида биринчи менинг тўйим бўлаётгани учун улар ҳам шу кунни интиқ бўлиб кутишарди. Барча меҳмонлар айтилган, тўйхона билан келишилган. Келин либос ҳам сотиб олинган, хуллас тўйга барча нарса тахт эди. Тўйга икки кун қолганда, уйимизга икки аёл келди. Тўйнинг ширин ташвишлари билан уларга эътибор бермагандим. Ўша икки аёл бўлажак куёв боланинг маҳалласидан экан. Маълум бўлишича, ўша икки аёл куёв бўлмиш чет давлатдан қайтганида, тузалмас дардга гирифтор бўлганини ота-онамга етказишибди. Уларнинг оиласи "Дунёдан уйланмасдан, орзу-ҳавас кўрмасдан ўтиб кетмасин" деб бу ҳақида оғиз очишмаган. Шу куни тўй тўхтатилди. Ҳамманинг оғзида ҳар хил гап. Кимдир тушунади, кимдир ҳолимга ачинади, яна бошқаси эса "фотиҳаси бузилган қиз бахтсиз бўлади", дейди.

Йигитнинг ота-онасини мен тушунаман. Улар ҳам фарзандининг бахтини ўйлашган. Бироқ менинг кўнглим-чи? Наҳот, қиз боланинг қадр-қиммати йўқ бўлса? Наҳот, оила пойдевори ёлғонлар асосида барпо бўлса?

Эҳтимол, тақдиримга шундай бўлиши ёзилгандир. Нима бўлганда ҳам бундан ҳафа бўлмадим. Лекин ота-оналарга шуни айтардимки, қизингизни бойлик ёки бошқа бирор манфаатни кўзлаган ҳолда, сўраб-суриштирмай, синалмаган инсон билан ҳаётини боғламанг. Менга ўхшаб кўнгиллари вайрон бўлмасин...

Оққа кўчирувчи:

Нодира АКРАМЖОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди