Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№4, 21.01.2016

Қатра

БАХТ

Поезднинг ўн биринчи вагонида сокинлик тинди. Шу вагонда ота-ўғил ҳамда бошқа бир эр-хотин кетишаётганди. Йигитнинг ёши чамаси 15-16 ларда эди. У деразага ёпишиб олиб нималарнидир кузатиб кетарди. Бирдан унинг қалбида ҳаяжон уйғониб, завқ ва шавқ билан бақириб юборди:

- Дада, қаранг қуёш ҳам биз билан бирга келяпти.

Ота ўғлининг қувончидан хурсанд бўлди.

Вагонда кетишаётган эр-хотин ўғилнинг бу гапидан ҳайрон бўлишди. Орадан бироз вақт ўтгач ўғил яна ҳаяжон билан:

- Анов қора булутларни тўпланишини қаранг, дада, - қийқирди болакай.

Узоқ йўл бўйи бола табиатни шу тариқа кузатди. Улар билан бир вагонда кетаётган шериклари бир-бирларига қараб, кулиб қўйишди. Ота улардан хижолат бўлмади, аксинча, ўғлининг берган ғалати саволларига хурсанд бўлиб жавоб берарди.

Қора булутлар ёмғирга айланди. Поезднинг дераза тир-қишидан тушаётган томчилар йигитчанинг қувонишига сабаб бўлди.

- Дада, дадажон, қаранг анов қушчани ёмғирда қанотлари хўл бўлиб кетганини, энди у қаёққа боради?

Ўғилнинг ёш болаларча саволларидан зериккан аёл унинг отасига юзланди:

- Нега ўғлингизни шифокорга кўрсатмайсиз, ахир кап-катта бўлиб қолибди-ку?..

- Кечирасиз, хурсандлигим ичимга сиғмай айтишни ҳам унутибман. Ўғлимни кеча шифохонадан олиб чиқдим. Кўзини операция қилишди. У бу ёруғ дунёни энди кўриб турибди. Шунинг учун ҳам унга барча нарсалар ғайритабиий бўлиб кўринаяпти. Мен бахтни ҳеч қачон бугунгичалик ҳис қилмаганман.

Бу гапни эшитган шериклари уялганларидан кўзларини ерга қададилар.

Нозима Ўлмасова, Хўжаобод педагогика ижтимоий-иқтисодиёт коллежи ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди