Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№15, 07.04.2016

ЯНГИ КИТОБ

САМИМИЯТГА ЙЎҒРИЛГАН САТРЛАР

Шеърият бир боғки, унга қадам қўйганки инсон унинг сеҳридан маст бўлиб, бир умр ўша бўстонда қолишни истаб қолади. Асакалик ижодкор Рўзихон Иминова ҳам ана шундай инсонлардан. Асли касби кутубхоначилик бўлган Рўзихон опа ижод оламига кириб, унинг муаттар бўйидан сармаст бўлди, ҳаваскор ижодкор сифатида кўплаб шеър ва ғазаллар битди. Яқинда унинг "Ҳаёт гўзал" номли илк шеърий тўплами нашрдан чиқди. Ушбу китобни қўлингизга олиб, сатрларни бир-бир ўқир экансиз, нозик туйғуларнинг ўзгача таъсвиридан кўнглингиз хузур олади. Қуйидаги сатрларда ҳам буни ҳис қилиш мумкин:

Толедан кийимлар

бичаман,

Бошимга тож бўлар

садоқат.

Бор умид-илинжга

осилган,

Жонимни асрайди ишқ

фақат.

Рўзихон опа Ватан мавзусида ёзадими ёки севги-муҳаббатни тараннум этадими, унинг шеърларида аёлга ҳос назокат, ибо ҳамда самимият билиниб туради. Унинг шеърий сатрлари ўқувчи қалбига таскин беради, орзу қилишга ва эртанги кунга умид назари билан боқишга ундайди. Шоиранинг "Илинж" шеърида гарчи соғинч ва армон бетизгин туйғулар эканлиги айтилса-да, лирик қаҳрамон тилидан "умид асло сўнмаслиги, ҳамиша порлаши" таъкидланади:

Илк кўклам дил яна уйғониб

кетар,

Лолалар қадаҳда тутганда

шабнам.

Малаклар сабридан менга

ҳам етар,

Ёришиб кетади кўзимга

олам.

"Ҳаёт гўзал" китобида юқоридаги каби самимий битиклар жуда кўп. Ўйлаймизки, Рўзихон опа бундан кейин ҳам ана шундай гўзал ва чиройли шеърлар ёзишда давом этади.

"Иқбол" таҳририяти.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди