Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№26, 23.06.2016

Дил туғёни

КАПАЛАККА МЕҲРИМ ЎЗГАЧА

Капалак - мўъжиза, гўзаллик тимсоли. Агар бу фикримга ишонмасангиз чаман очилиб турган гулзор узра ўйноқлаб, жуфт-жуфт бўлиб учаётган капалакларни кузатинг. Бир-бирларини қувлашиб, гулдан-гулга қўнаётган беозор капалакларни кўриб, сиз ҳам беихтиёр уларга ошиқ бўлиб қоласиз. Уларнинг гўзаллигидан завқланасиз.

Капалаклар - муҳаббат тимсоли. Жуфт-жуфт бўлиб учаётган капалаклар гўё бир-бирлари учун яралгандай. Бир-бирларини шу қадар авайлашади, бир-бирларига шу қадар меҳрибон бўлишади. Гўё энг ширин ифор мана шу ерда, ундан сен ҳам баҳраманд бўл деяётгандай шеригига ўзи қўнган гул баргини бўшатиб беради. Жуфти ҳам айнан ўша гул баргига қўниб, бир муддат ундан баҳраманд бўлади. Бу эъзоз, меҳр-муҳаббатнинг кўриниши эмасми?

Капалаклар - садоқат тимсоли. Улар ўз ошиёни - гулзорга, ўз жуфтларига ҳамиша садоқатли. Улар гулларсиз, жуфтисиз яшай олишмайди. Шу боис ҳам улар ҳамиша жуфт-жуфт бўлиб учишади. Гулзорнинг боғбони, бир-бирларига суянчдир улар.

Капалакларга меҳрим ўзгача. Уларни жуда-жуда яхши кўраман. Ҳаёт ташвишларидан, одамларнинг озорларидан азият чексам, албатта гулзорга бораман, беозор, гўзал ва мўъжиза, бир-бирларига меҳрибон ва садоқатли капалакларни кўриб кўнглим яйрайди. Одамлар нима учун улардай меҳрибон, беозор бўлолмаслигини ўйлайман. Хаёлларим уммонидан аниқ жавоб топа олмайман. Яна капалакларга маҳлиё бўламан, улар гўё дардларимни олади, қалбимга сокинлик, меҳр улашади. Зеро, шоир айтганидай:

Бир кун яшар,

бир-бирларин сотмайди,

Капалаклар

одамлардан меҳрибон...

Нозик кўнглимга мен ёқтирган нозик капалаклар меҳр, умид солади. Бошим узра учиб, гўё ҳаётнинг бахтли онлари ҳали олдинда, сен бахтга муносибсан ва албатта бахтли бўласан, дея кўнглимга таскин беради улар. Шу боисдир уларни яхши кўраман, ардоқлайман, уларга меҳрим ўзгача.

ПОКИЗАБЕГИМ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди