Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№31, 28.07.2016

Дил туғёни

МЎЪЖИЗА

Мўъжиза... у кимларнингдир наздида эртакларда бўладиган ҳодиса, кимлар учундир рўёбсиз орзу.

Мўъжиза асли ҳаётда борми? Ҳа, у бор! Фақат у мўъжизага чин дилдан ишонганлар учун бор.

… Наргиза бир неча кундан буён кўтарингки кайфиятда. У хаёллар оғушида учиб юрарди. Эртага унинг учун муҳим кун. Мактабда катта тадбир ўтказилади. Тадбирда сахна кўриниш намойиш этилади. Асосий ролни, Наргиза ижро этади. У шу қадар ҳаяжонда эдики, тун бўйи қанча вақт ухлади, ўзи ҳам англолмайди.

Эрта тонгда турган Наргиза шошилиб эшикни очдию, ташқарига отилди. Пиллапоялардан булутларда сузаётгандек тушиб келарди. Бирдан оёғи тойиб, учиб тушди. Уй сахнининг гулзор билан ажратиб турган темир панжаранинг ҳанжардек учи Наргизанинг юзига санчилди. Унинг бахтиёр юраги бир дам уришдан тўхтади... кўзини очганида эса касалхонада ётарди.

Шифокорлар клиник ўлимни қайд этишди. Панжаранинг темир учи Наргизанинг юз суягини тешиб ўтган экан. Ота-онасининг дуоси, Аллоҳнинг иродаси билан у ҳаётга қайтди. Бундан барча шод эди. Уни касалхонага кўргани келган қариндошлари, ўқитувчи ва синфдош дўстлари унга ачиниб қарашар, бироқ Наргиза бундан ҳеч ҳафа бўлмас эди.

Бир гал яқинларига ўшанда кўз ўнгида нималар намоён бўлганини айтиб берди:

Ерга юзтубдан йиқилишимдан олдин кимдир мени қаттиқ туртиб юборгандай бўлди. Сўнг йиқилдим. Ўрнимдан турсам атрофимни мен тенги, аммо қандайдир эски замоннинг кийимларини кийиб олган болалар ўраб олишганди. Улар атрофимда гир айланиб, давра қуриб, мени бир-бирларига тортишарди. Бир-бирларига маъноли қараб, кулишарди. Бирдан атроф ёришиб кетди, болаларнинг бари ғойиб бўлишди. Мен эса самога уча бошладим. Юлдуз тўла кўм-кўк фазода учиб юрардим. Йўлда мен бир нуронийга дуч келдим. У менга қараб: " Қаерга шошаяпсан бўталоғим", - деди-да, юзимни охиста силаб, қўлимнинг синган жойига ўзидан нур таратиб турган камон ўқини санчиб қўйди ва шундай деди: "Қайғурма сен албатта, тузалиб кетасан. Сен бу тўсиқни енгиб ўтсанг, ҳаётда кўп нарсага эришасан. Борақол энди!.." кўзимни очсам касалхонада эканман. Шунда қалбимда сеҳргар бобо айтган "Мен албатта, тузалиб кетаман", деган ишонч - мўъжиза жўш урди.

Орадан кўп вақт ўтмай, у соғайиб, мактабга қайтди. Ҳатто, шифокорлар "Бутунлай тузалмайди" деб айтган юзидаги йирик жароҳат бир неча йилда изсиз йўқолди.

Орадан йиллар ўтди. Ҳозир Наргиза шаҳардаги энг нуфузли дизайнерлик уйининг раҳбари, кўплаб мукофотлар соҳибаси. У ҳаётда бахт билан ҳамроҳ яшаётган омадли инсонлардан бири. Агар у мўъжиза юз беришига, соғайиб кетишига ишонмаганида, дунёда ўз тақдиридан норози, бахтсиз одамлар сафи яна биттага ортарди. Мўъжиза туфайли у бахт чўққисини забт этди. Наргизанинг мурғак қалбидаги мўъжизага бўлган ишонч уни бахт манзили томон етаклади.

Қисмат ҳар кимнинг бошига турли синовлар ёғдиради. Бироқ, қисқа бўладими ёхуд узоқ, ҳаётда қандай яшаш барчамизнинг ўз истагимизга боғлиқ. Мўъжиза бор! Ҳаёт синовларига дуч келганимизда дилимизда уйғонган умид, умримизнинг мазмуни, оппоқ орзуларимиз рўёбидир - у.

Дилдора ОТАХАНОВА,

АДТИ қошидаги академик лицей ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди