Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№38, 06.09.2012

ТАВБАНИНГ ЭШИГИ ҲАМИША ОЧИҚ

Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилиб айтганлар: "Ҳар бир одам боласи гуноҳ қилувчидир, гуноҳ қилувчиларнинг яхшиси тавба қилувчиларидир".

Ҳа, азизлар! Қалбларимизни покизалайдиган улкан неъмат - бу тавбадир! Шу боис, ҳар бир мўмин киши қандай гуноҳ қилишидан қатъи назар, тавбага шошилиши, гуноҳларидан фориғ бўлишни истаб инсонийликка қайтиши зарур.

Парвардигори Олам бу хусусда шундай марҳамат қилганлар: "Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз, шоядки, Роббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб, остидан анҳорлар оқиб турадиган (Жаннатдаги) боғларга киритса!.." ("Тахрим" сураси, 8-оят).

Бир ўқитувчини яқиндан танир эдим. Ўзи мактабда ёшларга сабоқ берса ҳам, кўча-кўйда пала-партиш юрарди. Ичкилик деган иллатга берилган.

Кунлардан бир куни мен билган ўша одам тирикчилик баҳонасида хориж мамлакатига савдо қилгани боради. У ерда турли улфатларга, суҳбатдошларга дучор бўлади. Суҳбатдошларнинг бири христиан динидаги ёши улуғроқ киши эди. Суҳабат асносида, савдо қилиш учун борган муаллимдан Ислом дини ҳақида, муқаддас китобимиз - Қуръони Карим хусусида сўраб қолади. Афсуски, узоқ йиллар ёшларга сабоқ берган ҳалиги дўстимиз хорижлик кишининг саволларига жавоб беролмайди. Масалани англаб етган бошқа миллатдаги ва бошқа диндаги киши эса Ислом дини ва Қуръони Карим ҳақида маълумотлар айтиб, бу борада билимдон эканлигини кўрсатади. Бир қанча латиф ривоят ва ҳикоятлар айтиб беради.

Миллатдошимиз бўлган мактаб ўқитувчиси ўтган умрига, беҳуда юриб-туришларига пушаймон бўлади. У хориждан қайтгач, динимиз ва муқаддас китобимиз - Қуръони Карим ҳақидаги билимларини оширишга астойдил бел боғлайди ва қисқа вақт мобайнида кўп нарсаларни ўрганди.

Энди диний билимларни ўрганиш билан ҳам шуғулланади. Унинг юриш-туришида ижобий ўзгаришлар бўлди. У кишини маҳалла юмушларида, турли маросим ва тадбирларда тез-тез учратиш мумкин бўлиб қолди. Бўш қолди дегунча, бирор хайрли ишнинг этагидан тутади. Ночор қўни-қўшниларга ёрдам қўлини узатади. Домланинг аввалги гуноҳларидан пушаймон бўлиб, қилиб юрган нотўғри ишларини такрорламаслигининг ўзи энг катта тавбадир!

Шу аснода бир жиҳатга эътибор қаратишимиз лозим. Бордию инсон содир этган бир гуноҳ ишдан сўнг тавба қилса-ю, кейин яна ана шу гуноҳ ишни қайтарса, унинг тавбаси ҳақиқий саналмайди. Муқаддас китобларда ёзилишича, "Гуноҳда бардавом бўлатуриб, гуноҳнинг кечирилишини сўраш Аллоҳнинг оятларини истеҳзо қилишга ўхшайди" (Ибн Абу Дунё ривояти).

Мукаммал тавба қилган киши гуноҳ қилишдан бутунлай юз ўгиради, савоб ишлар қилишга астойдил киришади, тавбаси қабул этилишидан умидсизланмайди.

Атрофимизда яхши одамлар кўп. Улар ўз олдиларига хайрли ва эзгу ишларни адо этишни мақсад қилиб қўядилар. Одамларга яхшилик қилиш, юрт равнақи, Ватан ободлиги учун қандайдир даражада ҳисса қўшишга интиладилар. Уларнинг зикрида, ўй-хаёлларида фақат яхшилик қилиш ва эзгу ишларини кўпайтиришдек олижаноб фикрлар бўлади. Инсонлар бир-бирларига доимо яхшиликни, солиҳ амалларни соғиниб, илиниб яшасалар уларга тавбанинг эшиги доимо очиқ бўлади. Пайғамбар алайҳиссалом: "Яхшиликлар, албатта, ёмонликларни кетказади", деб таъкидлаганлар.

Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) шундай деганлар: "Жаннатнинг саккизта эшиги бор, биттасидан бошқа ҳаммаси очилиб-ёпилади. Фақат "Тавба эшиги"гина ҳамиша очиқдир. Демак, юртдошларимиз бугунги тинч-осойишта ҳаётимизнинг қадрига етиб, шукроналикда яшашлари, фақат эзгу ишларни қилишга шошилишлари, билиб-билмай қилган гуноҳлари учун астойдил тавба қилишлари зарур. Аллоҳ таоло барчаларимизни гуноҳ ишлар қилишдан асрасин, қилган нотўғри амалларимиз учун астойдил тавба қиладиган бандалари қаторида бўлишликни насиб этсин.

Шерали ЁҚУБОВ,

Балиқчи тумани Чинобод шаҳарчасидаги "Мулла Ҳидирали" масжиди

имом-хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди