Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№39, 14.09.2012

ГИЁҲВАНДЛИК - ОФАТДИР

Инсон соғлигига, оиласи мустаҳкамлигига таҳдид қилувчи офатлардан бири - гиёҳвандликдир. Бугунги кунда гиёҳ-вандлик инсониятга нафақат таҳдид солмоқда, балки келажак авлодларимизни ҳам ўз домига тортиш хавфи ортиб бормоқда.

Шундай бир пайтда дини, ирқи, миллатидан қатъи назар барча инсонлар бу офатга қарши ҳамжиҳатликда курашиши жуда зарурдир. Бу ҳар бир кишининг энг аввало, инсонийлик бурчи ҳисобланади.

Ислом дини аҳкомлари инсоннинг дини, жони, ақли, насли ва саломатлигини сақлашга қаратилган. Шариатимизда барча маст қилувчи таомлар, жумладан, гиёҳвандлик ҳам ҳаром деб ҳукм қилинган. Зеро, гиёҳвандлик инсонни хорликка етакловчи офатдир. Аллоҳ таоло "Аъроф" сурасининг 157-оятида: "У (Пайғамбар) уларни (инсонларни) яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади...", дея марҳамат қилади. Ҳадиси шарифда "Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаром", дейилади (Имом Муслим ривояти). Оят ва ҳадисларда гиёҳванд моддаларнинг номи келтирилмаган бўлса-да, Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўз даврларида ҳам, ўзларидан кейинги даврларда ҳам инсониятга ҳам моддий, ҳам маънавий зарар келтирувчи нопок нарсаларнинг турлари ва номлари кўпайиб кетишини олдиндан билиб, ўз умматларини огоҳлантирганлар. Яъни, Расули Акрам (с.а.в.) ҳаммасига умумий қилиб: "Ҳар қандай маст қилувчи ва баданни бўшаштирувчи нарсалар ҳаром", деб айтиб ўтган.

Гиёҳванд моддалар ҳаром бўлгач, уни сотиш ҳам, тижорати ҳам, олинган фойдаси ҳам ҳаром ҳисобланади. Гиёҳвандлик инсон саломатлигига жиддий зарар етказади. Барчамизга маълумки, инсоннинг бахт-саодати унинг ақл-идроки билан боғлиқдир. Инсон ақл воситаси билан зарарли нарсаларни фойдали нарсадан ажратади. Гиёҳвандликка берилган киши эса яхшини ёмондан, зарарни фойдадан ажрата олмай қолади. Шунинг учун ақлига путур етказувчи ҳамма нарсани харом қилди, ман этди. Аллоҳ таоло инсонларнинг ўз жонига қасд қилмасликка, шу-нингдек, ўзгаларнинг ҳам қонларини ноҳақ тўкмасликка буюради. Гиёҳвандликка берилган киши охири ўлимга олиб келадиган заҳри қотилни истеъмол қилиш билан ўз жонига қасд қилган бўлади. Ҳадиси шарифда "Ҳар ким ўзини-ўзи бирон нарса билан ўлдирса, Қиёмат куни дўзахда унга ўша нарса билан азоб берилади", дейилади.

Гиёҳвандликка сарф этиладиган ҳаражатлар шахсга ҳам, жамиятга ҳам иқтисодий зарар келтириши билан бирга, у исрофгарчиликка киради. Бу моддаларни тановвул қилиш мол-дунё ва бойликнинг исроф бўлишига олиб келади. Исроф эса Қуръон ва Ҳадис билан ҳаром қилинган бўлиб, у инсонни хор-зорликка элтади.

Демак, гиёҳвандлик ўз жонига ўзи қасд қилишдан бошқа нарса эмас. Дарҳақиқат, буни бугунги ҳаётимизда ҳам тез-тез учратиб турамиз. Гиёҳванд кишилар қавм-қариндошидан, гулдай фарзандларидан, оиласидан ажралиб қолаётгани, улардан аксар ҳолларда майиб-мажруҳ фарзандлар туғилаётгани ҳаётий ҳақиқатдир.

Бугунги кунда гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш йўлига кирганлар, уни етиштириб, ишлаб чиқараётганлар, ташиётганлар, сотаётганларнинг барчаси ҳаёт кемамизни тешиб, ғарқ этишга ҳаракат қилаётган жоҳиллардир. Агар кўплашиб уларнинг қўлидан тутмасак, инсоният ҳалокатга учраши мумкин. Ўзини, оиласини, яқинларини, бутун инсониятни ва келажак авлодларни ўйлаган ҳар бир инсон гиёҳвандликка қарши курашда фаол бўлиши зарурдир.

Ҳадиси шарифда: "Сиздан ким ёмон-мункар ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин, агар бунга қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин, агар унга ҳам қодир бўлмаса, дили билан. Ана ўша имоннинг заифлигидандир", деганлар

Азизлар! Имонларимиз заиф бўлмасин. Гиёҳвандлик балосининг ҳаётимизга кириб келишига бефарқ бўлмайлик. Бу балога қарши астойдил курашайлик.

Аслиддин АСҚАРОВ,

Андижон шаҳридаги

"Жиддаи Муборак" жомеъ масжиди имом-ноиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди