Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№41, 27.09.2012

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ - УЛКАН МАСЪУЛИЯТ

Жамиятимиздаги, қолаверса, Ислом динидаги муҳим вазифалардан бири - фарзанд тарбиясидир. Шу боис ҳам барча ота-оналар ўз фарзандларининг тарбиясига жиддий эътибор беришликлари ва ҳар қандай шароитда ҳам фарзанд тарбияси билан шуғулланишга вақт топишлари лозим. Ёшлардаги ёмон ахлоқ ва унинг нохуш оқибатлар учун аввало, ота-она, қолаверса, барчамиз масъулмиз.

"Фарзандларингизга одоб ўргатинг ва одобларини чиройли қилинг". "Фарзандларингизга ва ахлингизга яхшиликни таълим беринг ва уларга одобни ўргатинг". Одоб-ахлоққа далолат қилувчи ушбу Ҳадиси шарифлар бизларга ибрат бўлмоғи керак.

Демак, ҳар бир ота-она фарзандини ёшлик чоғларидан илму маърифатга қизиқтириши, илм ўргатиб бориши лозим. Зеро, илму фан инсонни камолотга етказади. Қайси соҳада бўлмасин, ўқиб-ўрганиб, илм соҳиби бўлган киши, албатта, ўзи, оиласи, халқи ва Ватани учун манфаат келтирадиган инсонлар қаторидан жой олади. Айниқса, ота-оналар, таълим муассасалари билан мустаҳкам алоқада бўлишлари жуда муҳимдир. Уларнинг ўқишлари, пухта билим олишлари учун қулай шароитлар яратиб беришлигимиз, фарзандларимизнинг кўча-кўйда беҳуда юришига, ножўя хатти-ҳаракатлар қилишига йўл қўймаслигимиз, гўзал хулқ эгаси бўлишлари учун зарур амалларни бажаришимиз лозим.

Абдуллоҳ ибни Аббос (р.а.) шундай деганлар: "Мен бир куни Расулуллоҳнинг орқаларида кетаётган эдим. Менга шундай дедилар: "Эй бола, мен сенга бир неча сўзларни ўргатаман. Доимо Аллоҳни ёдда тут, шунда Аллоҳ ҳам сени доимо эслайди. Қачонки, бирор нарса сўрасанг, Аллоҳдан сўрагин, қачонки бирор ишда ёрдам тиласанг, Аллоҳдан тилагин. Билгинки, агар барча одамлар бир ишда сенга фойда келтириш учун тўплансалар, Аллоҳ сенга ёзиб қўйган фойданигина келтира оладилар. Агар сенга бирор зарар етказиш учун тўплансалар ҳам, фақат Аллоҳ ёзиб қўйган зарарнигина етказа оладилар. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриб бўлгандир", дедилар (Имом Термизий ривояти).

Баъзан, кўча-кўйларда ёшларимизнинг олтиндан қиммат вақтларини зое қилиб, беҳуда сўзлар билан "чақ-чақ"лашиб ўтирганларини кўрамиз. Мана шу манзарага гувоҳ бўлган аксар ёши катталаримиз уларга бир оғиз ҳам насиҳат қилмайдилар. Бунга сабаб эса катталарнинг ўзида ёшларга керакли насиҳатларни қилишга билимларининг етарли эмаслиги ёки билсалар ҳам бунга ўзлари амал қилмаслигидир. Чунки, баъзи катта ёшдагиларнинг ўзи ҳам бўш қолди дегунча, кўчаларда шахмат, карта, нарда ўйнаб ўтирадилар.

Одатда, оналар ўз фарзандларининг хато ва камчиликларини отасидан яширишга ҳаракат қиладилар. Айтсам, уришади, боламга қаттиқ тегади деб, йўл қўйган хатолари, қўл урган майда-чуйда безориликларини отасига ўз вақтида айтмайдилар. Натижада бола ўз вақтида танбеҳ олмаганидан кейин, бора-бора, каттароқ жиноятларни ҳам қўрқмасдан қилишга ўрганиб қолиши мумкин. Шунинг учун фарзанднинг баркамол инсон бўлиб етишишида онанинг хизмати беқиёсдир. Фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-боболарига, миллатимиз тарихига, Ватанига, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига содиқ бўлиб қолишсин. Чунки илмли, одобли, фаросатли киши ҳаётда ўз ўрнини топиб олади. Шу ўринда айтиш жоизки, китоблардан ўрганилган маърифий илм қаторида оилада олинган ҳаёт илми ҳам ёшларга сув ва ҳаводек зарурдир.

Барчаларимиз юқорида зикр этилган Ҳадисларга мувофиқ, фарзандларимизнинг юриш-туришлари, кийинишлари, гўзал хулқли ва илмли бўлишларига эътибор берайлик, фарзандларимиз учун Қиёматда ҳам масъул (сўралгувчи) эканлигимизни унутмаслигимиз керак.

Аллоҳ Ўзининг каломида марҳамат қилади: "Эй, имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангизки, унда дағал ва қаттиққўл, Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар (хизмат қилурлар) ("Тахрим" сураси, 66-оят).

Юқорида келтирилган оят ва Ҳадисларнинг барчаси фарзанд тарбияси шарафли ва масъулиятли вазифа эканлигига далолат қилади. Ушбу вазифа мукаммал ва сидқидилдан адо этилса, мукофоти икки дунёда ҳам улуғдир.

Аллоҳ таоло барча ёшларимизни ҳусни хулқ ва чиройли одоб-ахлоқ билан зийнатлантириб, ота-оналарига раҳматлар олиб берадиган кишилар қаторида бўлишликларини насиб этсин.

Ҳожиакбар ЯҲЁЕВ,

Андижон шаҳридаги "Зубайр ибн Аввом"

жомеъ масжиди имом-хатиби,

Шаробиддин МУСАБОЕВ,

"Абу-Хурайра" жомеъ масжиди имом-хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди