Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№43, 12.10.2012

ФОЛБИНГА ИШОНИШ - КАТТА ГУНОҲ

Бутун оламларни яратган Аллоҳ таолонинг илми ва қудрати чексиздир. Аллоҳ таоло ўзининг илми азалийси билан барча воқеа ва ҳодисотларни билса-да, бандаларини имтиҳон қилишлик учун ушбу нарсаларни сир тутди. У Зот, ҳаттоки, бу сирлардан фаришталар, жинлар ҳамда дўстлари бўлмиш пайғамбарларни ҳам хабардор қилмади.

Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) ўз Ҳадиси шарифларида "Ғайбни Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким билмайди", деб марҳамат қилганлар. Лекин одамлар орасида ўзининг Яратгувчисига шерикликни даъво қилувчи бандаларнинг борлиги таажжублидир. Улар одамлар ва бошқа нарсаларнинг тақдири-ю, келажагини билишлик даъвосидаги қоҳинлар, фолбинлар ва парихонлардир. "Фолбин" деган сўз муқаддас китобларда "Арроф", "Қоҳин" деган номлар билан келади. "Қоҳин" деган сўзнинг маъноси ғайб илмидан хабар берувчи, келажакда бўладиган ишларни олдиндан айтиб берувчи инсонга, "Арроф" деган сўзнинг маъноси эса йўқолган нарсани қаерда эканлигини топиб берувчи, ким олганлигини олдиндан айтиб берувчига нисбатан айтилади.

Ривоятларда айтилишича, жин ва шайтонлар осмонга чиқишар ва у ерда Лавҳул маҳфуз фаришталарининг сўзларини ўғринча эшитар ҳамда бу хабарларни ердаги ширк амали билан шуғулланувчи кимсалар, яъни турли усуллар билан фол очувчи, кўзбўямачилик, ғайбни билишни даъво қилувчи фолбинлар билан алоқага киришиб, ушбу хабарларни уларга етказишар экан. Ушбу хабарлар орқали фолбинлар одамларни ўз тузоғига илинтирганлар. Сўнгра, фолбинлар жин ва шайтонлардан эшитган сўзларига юзлаб ёлғон ва бўҳтонлар қўшиб, инсонларни алдаб, қўрқитиб яна мўмайгина даромад ҳам қиладилар.

Ҳозирги кунга келиб одамлар орасида фолбинларнинг хонадонларига қатнашлик ҳолатларини, минг афсуски, кўплаб учратиш мумкин. Баъзи бир иши юришмай қолган одам ҳам, қизига совчи келмай қолган муштипар она ҳам, бирор бир дардга чалиниб қолган одам ҳам фолбиннинг хонадонига қатнамоқда. Улар фолбинларни гўёки ҳамма ишга қодир инсон, деб билишади. Бу каби ишларнинг энг аянчли жиҳати, бундай номақбул ишларга диний тус берилганлиги. Фолбинларнинг хонадонига кирилса, олдиларига Қуръони Каримни очиб олиб, чала-чулпа қилиб муқаддас оятларни ўқиган бўладилар. Натижада, баъзи бир билимсиз кишилар ушбу ишлар диндан экан, Исломдан экан, деган тушунчага бориб қолмоқдалар.

Қуръони Карим китобини очиб олиб, шариат қайтарган ишларни, яъни иссиқ-совуқ қилишлик, келажакни олдиндан гапиришликни ўзларига касб қилиб олган кимсаларнинг сўзлари тўғри чиқиб қолган тақдирда ҳам уларга асло ишонмаслик керак!

Фолбинлар кўп ҳолларда одамлар ўртасида - ака-укани, опа-сингилни ёки ҳамиша дўстона муносабатда бўлиб юрганларнинг ораларида турли ихтилофлар келтириб чиқаришга сабаб бўладилар. Уларнинг ёлғон гапларига ишонган одамнинг қалбида ёмон гумон пайдо бўлади. Асоссиз шубҳа ва гумон пайдо бўлган қалбдан имон кетади ва имонсиз қалбга эса Шайтон эгалик қилади... Шайтоннинг сўзига учган киши, албатта, фақат гуноҳ ишларга ботади.

Ҳазрати Пайғамбаримиз Расули Акрам (с.а.в.) бу борада ўзининг Ҳадиси шарифларининг бирида: "Кимки бирор фолбиннинг ҳузурига бориб, бирор нарса ҳақида сўраса, кейин фолбин айтган жавобга ишонса, ўқиётган намозлари қабул бўлмайди", деб марҳамат қилади.

Афсуски, баъзи бир кишилар бор, ушбу Ҳадиси шарифларни тинглаб, билиб туришса ҳам, шайтоннинг васвасасига учиб, фолбинлардан нажот излаб юрадилар. Айниқса, баъзи аёллар бу ишларда анча фаол бўлишмоқда...

Шариатимизда бундай ҳолатларда, яъни бошимизга бирор бир мушкул иш тушиб қолган вақтда нима қилишимиз керак, деган саволга уламоларимиз: "Бирон бир нарсани билмай қолсангиз, аввал китоб кўрган имом-домлалар ёки аҳли илмлар билан суҳбат қилинг", деб маслаҳат берадилар.

Азиз ўқувчи, биз бу дунёга имтиҳон учун келганлигимизни ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим. Нима ҳожатимиз бўлса, Яратгандан сўрайлик. Бахт берадиган ҳам, нажот берадиган ҳам Аллоҳнинг ўзидир. Ҳар қандай вазиятда, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳнинг ўзига илтижо қилган бандаси борки, бу бандага Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлади. Аҳли аёлларимиз, қизларимиз, келинларимиз ёки яқинларимиз ичидан билиб-билмасдан мана шундай нотўғри йўлга кирганлар бўлса, уларга меҳру шафқат назари билан қараб, тўғри йўлни кўрсатайлик.

Тангри таоло барчаларимизни ҳақ йўлидан адаштирмасин.

Абдуҳалил ҲАМРОҚУЛОВ,

Андижон шаҳридаги

"Имом ал-Бухорий"

жомеъ масжидининг

имом-хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди