Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№47, 08.11.2012

АҲДГА ВАФО - УЛУҒ ФАЗИЛАТ

Ҳазрати Умар (р.а.) халифалик даврларида ул улуғ зот ҳузурларига икки ака-ука бир аъробий кишини судраб келибдилар ва ундан оталари хунини олиб беришни талаб қилибдилар.

Ҳазрати Умар аъробий киши юзида ҳеч қандай жоҳиллик ёки муғомбирлик кўрмай, наҳот сиз бул йигитлар отасини ўлдирган бўлсангиз, деб сўрабди:

- Эй, Халифаи раҳмон, - дебди бояги киши. - Мен асли деҳ-қонман, деҳқончилик билан кун кўраман. Ҳар жума ўзим етиштирган мевалардан шаҳарга олиб келиб сотаман. Бугун ҳам шундай қилдим, олиб келган меваларимни сотиб бўлиб, жума намозига таҳорат олиш учун отимни бир дарахтга боғладим. Бахтга қарши отим ечилиб кетиб, мана шу мени олиб келишган йигитларнинг боғи деворидан осилиб турган дарахт шохларини ея бошлабди. Шунда боғбон бобо жаҳл билан бир катта тошни олиб отимнинг бошига урибди, жонивор бир кишнаб жон берибди...

Мен таҳорат олиб отимнинг олдига келсам, у ўлиб ётибди. Мен алам билан ул тошни боғ ичига отдим. Тасодифни қарангки, тош боғбон бобо бошига тегиб, у ҳам жон таслим этибди. Мана, кўриб турганингиздай бу йигитлар оталари хунини талаб қилиб туришибди. Шариат тарозиси қўлингизда, шариат нима буюрса, мен розиман.

Шу пайт Ҳазрати Умарнинг муборак кўзларига ёш келибди ва дебдилар:

- Эй аъробий, бу Аллоҳнинг иродаси, агар бу йигитлар оталари хуни учун молу дунёга кўнсалар бор бойлигимни бериб сени қутқарар эдим, афсуски, улар қонга-қон сўрашяпти. Сенга ёрдам қилишга имкон йўқдир. Фақат ўлиминг олдидан охирги тилагингни айт.

Аъробий дебди:

- Менинг икки норасида фарзандим бор, оналари ўтган йили қазо қилган. Балоғатга етмаган болаларимни қариндошларимга топшириб келай, менга қуёш ботгунча рухсат берингиз.

Умар одил йигитларга қарабдилар. Йигитлар бир овоздан:

- Майли, ўлими олдидан охирги илтимосини бажарайлик, аммо аъробий қайтмаса-чи, унда отам хунини кимдан оламиз? Бунга ким кафил бўлади? - деб сўрашибди.

Шунда деҳқон кўзига қараб турган Хасти Билол ўрнидан туриб кафил бўлибдилар. Йигитлар деҳқонни озод этибдилар. Деҳқон кун ботгунча қайтаман, деб қафасдан чиққан қушдай ўз уйи томон чопиб кетибди. Қолган саҳобалар мўмин кишиларнинг ўз аҳдларига содиқлиги тўғрисида сўзлашиб турибдилар. Қуёш ботиб шомга азон чақирилибди. Саҳобалар шом намозини адо қилишибди. Ҳамма ҳайрон, ҳамма лол, деҳқон аъробийдан дарак йўқ.

Шунда ака-укалар дейишибди:

- Эй, Умар! Энди нима қиламиз, деҳқон келмади-ку? Рухсат этинг. Биз деҳқонга кафил бўлган кишини ўлдириб, қасос оламиз.

Билол устидаги либосларини ечиб:

- Деҳқон учун ўлимга тайёрман, - деди.

Шунда қибла томондан чанг кўринибди. Ҳамманинг кўзи ўша томонга тикилибди. Деҳқон шундай тезлик билан чопиб келардики, чанг худди икки от оёғи тагидан чиққандек кўринарди.

Буни кўрган Хасти Билол кўзларига ёш олдилар.

Шунда Ҳазрати Умар дедилар:

- Кўринглар, деҳқоннинг югуриб келишини, у ўз ўлимини мардлик билан бажо айламоқда. Аҳдига содиқ киши ҳақиқий мўминдир.

Ҳамма саҳобалар дуо қилиб, мўмин-мусулмон киши шундай бўлиши керак, деб тафаккур қилишибди.

Деҳқон келиб:

- Эй, Умари одил. Мен озроқ кеч қолдим, ўғилларим йиғлаб юрагимни эзиб юбордилар. Энди улар ҳақиқий етимдирлар, уларнинг Аллоҳдан бошқа меҳрибонлари қолмади, - дебди.

Умар (р.а.) ака-укаларга дедилар:

- Мана, деҳқон етиб келди, ҳукмни қандай ижро этишни хоҳлайсизлар?

Шунда ака-укалар:

- Биз дунёда аҳдига содиқ кишининг биттага камайишини хоҳламаймиз, биз бу кишини совға-саломлар билан ўз қишлоғига жўнатамиз. Отамизнинг ўлими Аллоҳнинг иродаси экан, биз энди тушундик, мусулмон киши шунчалик аҳдига содиқ бўлар экан.

Ҳазрати Умар Билолга қараб:

- Эй, Билол! Нима учун кўзингга ёш олдинг, ўлимдан қўрқдингми? - дедилар.

Хабаший Билол айтдилар:

- Мен ўлимдан қўрқиб йиғлаганим йўқ, мўмин киши аҳдига содиқлик қилганидан кўзимга ёш келди.

Азиз биродарлар! Юқоридаги ҳикоят бизга ибрат бўлсин. Қаерда, қандай ишни бажармайлик, аҳдимизга вафо қилайлик. Шунда имонимиз бут, мушкулларимиз осон, ҳаётимиз янада мунаввар бўлиши шубҳасиз.

Аллоҳ таоло барчаларимизни аҳдига вафо қилгувчи бандалари қаторида бўлишимизни насиб этсин.

Санъатбек ТУРСУНОВ,

Олтинкўл туманидаги "Уйшин" жомеъ масжидининг имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди