Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№36, 05.09.2013

САБР ИЙМОННИНГ ЯРМИСИДИР

Аллоҳ Расули Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) шундай дедилар: "Сабр иймоннинг ярмисидир".

Сизларга берилган энг оз нарсалардан сабрда тақво билан амал қилиш, Аллоҳнинг амрларини, диний вазифаларини ҳеч бир узрсиз тўла ва мукаммал тарзда адо этмоқ ҳам бор. Ким шубҳасиз, ҳар бир ишдан сабр ҳузурини олса, тунги намозини ва кундузги рўзасини бой бермайди. Сиз бирон ҳолатга тушиб қолгангизда, дучор бўлган нарсангизга сабр қилсангиз, бу, менинг наздимда, сизнинг ҳар бирингизнинг, сизнинг, ҳаммангизнинг амалларингиздан севимлироқдир.

Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в) "Жоним қўлида бўлган зот ила қасамки, Аллоҳ мўмин банда учун нимани қазо қилса, ўша унинг учун яхши бўлади, агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади, унга яхши бўлади. Агар унга хафачилик етса, сабр қилади, унга яхши бўлади," - деганлар.

Аллоҳ таоло яна: "Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир," дейди (Бақара сураси, 153-оят).

Банда Аллоҳга тоатда ҳам, гуноҳдан сақланиш, йўлдаги тўсиқларни ва ҳаётдаги қийинчиликларни енгиб ўтиши, заифлик келиб қолганида, ҳавойи нафсни жиловлаши учун ҳам сабрли бўлиши керак.

Уламоларимиз сабрни учга бўлганлар:

Биринчиси: Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан ва гуноҳлардан сақланишга сабр.

Иккинчиси: тоат ва қурбат ҳосил қилиш учун сабр.

Учинчиси: етадиган мусибат ва қийинчиликларга сабр.

Ҳадиси шарифда эса "Сабр ёруғликдир", дейилади. Зеро, сабр нур каби қийинчилик зулматини кетказади ва ҳақиқатни намоён қилади. Яна бошқа ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам: "Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва каттароқ неъмат берилмаган," дедилар. Чунки Аллоҳ сабрлиларни яхши кўради. Бунинг учун киши иродали бўлмоғи, яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам неъмат билиб, Парвардигорнинг ҳукмларига сабр билан собит туришлиги мақсадга мувофиқдир. Сабр ва чидам йўлини тутган одам гуноҳ қилишдан қўрқади, ёмон ишлардан юз ўгиради, саботли бўлади, ғафлатда қолмайди, ризқ бўлмиш ноз-неъматлар қадрини билади, яхшилик қилиш, ёмонликдан узоқ бўлиш ҳаракатида бўлади, тавба қилиш бахтига эришади.

Аллоҳ таоло барчаларимизни сабр ва қаноатли бўлишлигимизни насиб айласин.

Абдуқаҳҳор ҚАНОАТОВ,

Андижон шаҳридаги "Хонақо" жомеъ масжиди имоми.

Абдуқодир РАҲМОНОВ,

Избоскан туманидаги "Имом Хусайн" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди