Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№50, 12.12.2013

САБРЛИ БЎЛАЙЛИК

Бугун юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон. Жамиятимизнинг ҳар бир фуқароси интилса, ҳаракат қилса, ҳар қандай орзу-истагига эришиши мумкин. Бундай гўзал, фаровон, тинч-осуда ҳаётни ота-боболаримиз фақат орзу қилишган, қолаверса, уруш ҳаракатлари, турли табиий офатлар рўй бераётган кўплаб давлатлар аҳолиси юртимизга ҳавас назари билан қарашлари аниқ.

Мана шундай тинч, осуда, неъматлар бисёр бир маконда яшаётганлигимизга шукрона айтишимиз зарур. Бизга эркинлик берган, ўз имкониятларимиздан тўлақонли фойдаланишимиз учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилган мамлакатимиз равнақи учун қўлимиздан келганча хизмат қилиш биз учун қарздир.

Ҳамма нарса муҳайё бўлса-да, аҳён-аҳёнда айрим юртдошларимизнинг, хусусан опа-сингилларимизнинг ўз жонига қасд қилишдек нохуш ҳолатларнинг юз бераётганлиги ҳар қандай одамни ранжитади. Бу қандай ҳолатки, шундай ҳаётимизга ношукрлик қилсак? Тўғри, кишининг ҳаёти ҳамиша текис ўтмайди. Баъзида ҳаётда турли қийинчиликлар юз бериши мумкин. Бу билан ўз жонимизга қасд қилишимиз инсонийликнинг кўриниши эмас. Инсон Аллоҳ берган қийинчиликларни сабр, бардош билан енгиши керак.

Аллоҳ тарафидан инсонга берилган умр ўта улкан ва ноёб неъматдир. Бу неъматга ношукрлик катта гуноҳ саналади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: "Ўзларингизни ўлдирманглар, албатта, Аллоҳ сизларга меҳрибондир" (Нисо сураси, 29-оят).

Ҳаётдаги арзимас қийинчиликларга (Аллоҳ тарафидан берилган ўта улкан ва беқиёс неъмат - жон неъматига солиштирганда) бардош беролмай ёки бирор кишига қасдлашиб, рад этилган севги ёхуд қандайдир бошқа бир сабаблар билан ўз жонига қасд қилиш динимизда қаттиқ қораланган.

Жундуб ибн Абдуллоҳ (р.а.) ривоят қилади: "Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай дедилар: "Сизлардан олдин ўтганлардан бир киши жароҳатланди. Сабрсизлик қилиб (оғриққа чидаёлмай, сабр - бардоши етмай, тезроқ ўлиш, азобдан қутилиши мақсадида) қўл томирини кесди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, кўп қон йўқотиб вафот этди. Аллоҳ таоло: "Бандам жонига қасд этди, унга жаннатни ҳаром қилдим", деди". (Имом Ал-Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).

"Тафсири Тибён" номли китобда Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан қуйидаги ҳадис келтирилган: "Бир кимса ўзини ўзи бирор нарса билан ўлдирса, қиёматда (дўзахда) унга ўша нарса билан такрор ва такрор азоб берилаверади".

Бурҳониддин Марғиноний "Ҳидоя" китобининг шарҳи "Фатҳул қодир"да Жобир ибн Самра (р.а)дан ривоят қилади: "Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳузурларига ўзини-ўзи ўлдирган бир эркакнинг жанозасини олиб келганларида унга жаноза намозини ўқимадилар". Бундан хулоса қилиб, исломда ўз жонига қасд қилиш энг оғир гуноҳ эканлигини англаб олишимиз лозим.

Демак, қандай йўл билан бўлмасин, ўзини ўзи ўлдириш, турмуш қийинчиликларига чидамасдан инсонларнинг ўз жонларига қасд қилишлари, динни ниқоб қилиб олган айрим террорчиларнинг ўзларини портлатишлари каби ҳолатлар Аллоҳга ва у томонидан инсонга берилган тақдирга исён қилишдир, сабримизни синаш учун берилган имтиҳондан ўта олмасликдир.

Азизлар, ҳаётда бўлиши мумкин бўлган турли қийинчиликларга, синовларга сабр қилишимиз керак. Чунки ана шу синовлар Аллоҳ томонидан бизга берилган имтиҳон, қолаверса, уларга сабр ила шукр қилишлик биз учун фарздир.

Аллоҳ таоло барчаларимизни сабрли бандалари қаторида бўлишликни, бу дунёда чиройли ҳаёт кечиришликни насиб этсин. Юртимизда тинчлик, осойишталик барқарор бўлсин.

Абдулваҳоб ЭРМАТОВ,

Шаҳрихон туманидаги "Мунисхон ҳожи она" номли жомеъ масжид имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди