Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№2, 09.01.2014

ВАТАН ҲИМОЯСИ ҲАМ ИБОДАТДИР

Мустақил, озод ва обод юртимизни душманлардан ҳимоя қилишлик шу азиз юртнинг фарзандиман, деган ҳар бир фуқаросининг муқаддас бурчидир.

Халқимиз тинчлиги, осойишталигининг гарови бўлган ҳарбийлик эса янада, шарафлидир. Чунки аскарларимиз вазифаларини адо этар эканлар, фуқароларимиз тинч, хотиржам яшайдилар.

Муқаддас динимизда ҳам Ватан муҳаббати, уни ҳимоя қилиш кенг тарғиб этилади. Исломнинг аввалида, Пайғамбаримиз (с.а.в) Мадинаи-Мунавварага ҳижрат қилганларидан бошлабоқ, ҳарбий ҳимояга катта эътибор қаратилган. Кучли тартиб-интизом натижасида одамлар Парвардигорининг фазлу инояти ила ислом дини тез орада бутун дунё бўйлаб таралди. Саҳобалар орасидан Холид ибн Валиддек тенгги йўқ саркардалар етишиб чиқди.

Бугунги кунда мустақил Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган азамат йигитларимиз йилдан-йилга баркамол бўлиб бораётганлиги кишини қувонтиради. Абу Ҳурайра (р.а) жаноб - Пай-ғамбаримиз (с.а.в)дан ривоят қилган Ҳадиси шарифда: "Аллоҳ йўлидаги ғубор билан жаҳаннамнинг тутуни ҳеч қачон бир кишининг важҳида жам бўлмайди", дейилган (Насаий ривояти). Фақат йигитларимиз она Ватанини, эл-юртини ҳимоя қилиш билан бирга, Аллоҳнинг розилигини топишликни ҳам унутмасликлари даркор.

"Таълимул-мутаалими" китобида баён қилинишича, қанча-қанча амаллар борки, кўринишидан дунё ишига ўхшагани билан, ниятни чиройли қилиш эвазига охират амалига айланади. Хусусан, ҳарбий хизмат қанчадир вақтни ўтказиб, қўлимга гувоҳнома олсам бўлди, деган гап эмас. Балки, шу ўтказажак ҳар бир лаҳзаларим учун савоб оламан, менинг бедорлигим баробарида ҳалқим беташвиш ва хотиржам тирикчилигини қилади. Бунинг учун савоб оламан, дея ният қилинса, албатта, Яратган ижобат айлайди. Сарвари олам (с.а.в) айтганларидек: "Инсонларнинг яхшиси - инсонларга манфаатлисидур".

Шу билан бирга, ҳарбий илмни пухта ўрганиб, халқига, юртига берган қасамёдларига садоқатда бўлишликлари, ҳар қандай вазиятда жасорат ва шижоат билан бошлиқларига сўзсиз итоат қилишлари керак. Ҳатто, Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳарбий ишларда малакали саҳобаларнинг маслаҳатларига амал қилиб, ўз раъйларидан воз кечганлар.

Ватан ҳимояси ҳам бир ибодат эканлигини эътиборга олсак, ҳарбий илмни пухта билишлик зарур бўлади.

Хусусан, "Омоли Ўший" асарининг шарҳида келтирилишича, етти тоифа инсонлар қабрда ҳисоб-китоб қилинмайди, дейилган. Шулардан биттаси ҳарбий нуқтани қўриқлаш вақтида ҳалок бўлганлардир. Бу эса Ватан ҳимояси қанчалик буюк ибодат эканлигига далолатдир.

Шаҳобиддин ПАРПИЕВ, Асака тумани бош имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди