Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№2, 09.01.2014

МУҚАДАС БУРЧ

Хақ Таъолонинг беқиёс лутфи ва марҳамати билан юртимизда тинчлик ва барқарорлик хукм сурмоқда.

Ватанимиз кундан-кунга юксалмоқда. Фарзандларимиз комил инсонлар бўлиб улғайишмоқда, ўзларининг иқтидор салоҳиятларини тўлақонли намоён этмоқдалар. Қалбларида шу муқаддас замин шаъни ва ор-номусини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш туйғулари жўш урмоқда. Қолаверса, Ватан ҳимояси учун камарбаста бўлиш шу заминда яшаётган ҳар бир иймонли, эътиқодли фарзанднинг муқаддас бурчи хисобланади.

Ватан ҳимояси ҳақида сўз юритар эканмиз, беихтиёр Имоми Насаий (р.а)дан келтирилган ушбу ривоят ёдимизга тушади. "Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) марҳамат қилиб шундай дедилар: "Кимки Аллоҳ Таъоло йўлида бир кун ёки бир кеча чегара пойласа, унга бир ой кундузи рўза тутиб, кечаси ибодат қилганлик савоби ёзилади. Кимки ўз сарҳадини қўриқлаб турганда ҳалок бўлса, унга ҳам ҳудди шундай ажру-савоб мукофоти бўлади ва шаҳидлик мақоми берилади". Бундан кўринадики, Ватан ҳимояси нақадар улуғ ва хайрли ишдир.

Тарихимизга назар ташласак, аждодларимиз юрт ҳимояси йўлида ўз ҳаётини гаровга қўйиб, ёвга қарши аёвсиз курашган, ҳар қандай шароитда ҳам Ватан манфаатини юксакларга кўтарганлар. Қаҳрамонлиги асрлар ошиб келаётган саркарда Амир Темур, Тўмарис, озодлик йўлида қурбон бўлган Шайх Нажмиддин Кубро буюк Жалолиддин Мангудерди каби улуғ юртпарварларнинг жасорати ҳамиша тилларда достондир.

Неча замонлар ўтса-да, халқимизнинг қалбида Ватанга муҳаббат, иймонга садоқат асло йўқолмаган. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) зурриёдларига "Чавандозлик, мерганлик, сувда сузиш ва шу каби машғулотларни болаларга жуда кичкиналигидан пухта ўргатиб, эл-юртга садоқат руҳида тарбиялаганлар". Асрлар оша давом этиб келаётган ана шу анъаналарни давом эттиришимиз, юқоридаги каби гўзал хислатларни фарзандларимиз юрагига сингдирмоғимиз даркор.

Аллоҳ Таъоло мустақил юртимизни тинч ва омонликда, Ватан ҳимоясида хизмат қилаётган аскару зобитларимизни ўз паноҳида сақласин, жаннатмакон диёримизни ёмон кўзлардан, офату балолардан омон сақласин.

Сойибжон МАМАЖОНОВ,

Олтинкўл туманидаги "Далварзин" жомеъ

масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди