Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№4, 23.01.2014

БУТУН ОЛАМГА НАМУНА БЎЛГАН ЗОТ

Бутун дунёда бўлганидек диёримиз мусулмонлари орасида ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг туғилган ойларини байрам қилиш одат тусига кирган. Шу муносабат билан Рабиъ-ул-аввал ойи келгач, барча жомеъ масжидларимизда, тўй ва маросимларимизда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратлари, юксак ахлоқ-одоблари ва олий фазилатлари ҳақида маърузалар қилиниб, Ул зотнинг етук ахлоқлари гўзал байтларда ифодаланган "Мавлуди шариф" китоби севиб ўқилади.

Шундай экан, сиз ва биз ҳам Рабиъ-ул-аввал ойида кўплаб саловатлар айтиб, Аллоҳ Таъолога ва Пайғамбаримиз (с.а.в)га муҳаббатимизни зиёда қилмоғимиз ва ваъда қилинган мукофотларга сазовор бўлишликка ҳаракат қилмоғимиз лозим. Пайғамбармиз (с.а.в) бир ҳадиси шарифларида: "Ким Менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловат айтади ва ўнта хатосини ўчиради", деб марҳамат қилганлар.

Пайғамбаримиз (с.а.в)га саловат айтишнинг фазилатлари чегарасиздир, қайси бир инсоннинг бошига оғир бир мушкул иш тушиб қолса ёки оғир дардга дучор бўлиб қолса, кўп саловат айтиб, У зотга бағишлаб, дуолар қилади. Аллоҳдан сўралса, албатта, дуолари ижобат бўлишлиги тарих китобларимизда баён қилинган. Шунинг учун ҳам зикр аҳллари Пайғамбаримиз (с.а.в)га бўлган муҳаббатлари туфайли саловат айтишни лозим топадилар. Ул зотнинг юксак-ахлоқлари ҳақида кўпроқ гапириш мақсадга мувофиқдир.

Пайғамбаримиз (с.а.в) хулқининг гўзаллигини қарангки, қайси бир инсон билан суҳбатлашсалар, унга шундай яқин муносабатда бўлардиларки, ҳатто ҳамсуҳбатлари Расулуллоҳ (с.а.в) мени ҳаммадан ҳам кўпроқ яхши кўрар экан, деган хаёлга борар эканлар. Саҳобаларини тоқатларидан ортиқ ишга буюрмас, акс ҳолда уларга ўзлари ёрдамлашиб юборар эдилар.

Ривоят қилишларича, Пайғамбаримиз (с.а.в) сафарларининг бирида саҳобаларга бир қўйни сўйиб, таом тайёрлашга буюрдилар. Шунда бирлари, қўйни мен сўяман, деб айтса, иккинчилари мен эса терисини шилиб майдалайман, деди. Учинчилари, уни пишириб таом тайёрлаш мени зиммамда деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в): "У ҳолда мен ўтин териб келаман", дедилар. Сахобалар "Ё Расулуллоҳ! Сиз қўяверинг, ўзимиз қилаверамиз", дейишди Пайғамбаримиз (с.а.в): "Тўғри, бу ишни уддалайсиз, аммо мен сизлардан ажралиб туришни хоҳламайман. Чунки Аллоҳ Таъоло бандасини ўз биродарларидан ажралиб турган ҳолда кўришни ёқтирмайди", - деб жавоб бердилар. У зотнинг юксак одоб-ҳулқлари ҳақида Аллоҳ Субханаху ва таолонинг ўзи ҳам шундай хабар беради: "Нигоҳ бурилмади ҳам, ҳаддидан ошмади ҳам" ("Нажм" сураси, 17-оят). Аллоҳ Таоло севимли Расули Муҳаммад Мустафо (с.а.в)ни ҳеч бир бандасига ато этмаган неъмат билан икром қилди, яъни ушбу ояти каримада Пайғамбаримиз (с.а.в) бутун борлиқни яратган яккаю ягона бўлган меърождаги учрашув чоғида ўзларини қай ҳолда тутганликларининг хабарини беради. Яъни, Пайғамбаримиз (с.а.в) бутун борлиқни яратган Роббимиз билан юзма-юз сўзлашув чоғида нигоҳлари бурилиб, ортиқча нарсаларга қарамаганликлари ва ҳаддиларидан ошиб, амр бўлмаган нарсаларни сўрамаганликларини маълум қилади.

Расулимиз (с.а.в)нинг ана шундай олий мақому мартабада ҳам ўзларини оддий Аллоҳнинг бандаси, қули эканлигини ҳис қилиб, ўзларидан кетмаганликлари биз умматлари учун олий бир намунадир. Чунки баъзи инсонлар обрў ёки бироз мол-дунё топиб қолсалар, ўзларини йўқотиб қўйиб, бошқаларга нисбатан паст назар билан қарайдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в) бошқа бир ҳадиси шарифларида "Кимки, Аллоҳ учун камтарлик қилса, Аллоҳ таоло унинг қадрини кўтаради", - деб марҳамат қилганлар.

Аллоҳ Таолодан бизларни, манфур жаҳолат зулматидан порлоқ илм нурига чиқарган, илм қуёши, оламларга раҳмат бўлиб юборилган Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) чексиз саловату дурудларимиз доимий етиб турадиган умматларидан бўлишлигимизни ҳамда ушбу муборак "Мавлиди шариф" ойида Аллоҳнинг баракотлари юртимизга янада зиёда бўлишлигини сўраб қоламиз!

Абдуҳалим ҲАМРАҚУЛОВ,

Андижон шаҳридаги

"Ат-Термизий" жомеъ

масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди