Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№25, 19.06.2014

ҚАРИНДОШЛАР ҲАҚҚИНИ АДО ҚИЛАЙЛИК

Ислом дини, аввало, инсонларни покликка, бир-бирларига яхшилик қилишликка буюриб, ёвузликдан, зулм қилишликдан қайтаради. Муборак динимиз таълимотида йигит киши зиммасига шариат томонидан бир қанча ҳақ ва ҳуқуқлар юклатилади. Улар Тангри Таолонинг ҳаққи, сўнг ота-онаники, аҳли аёллар ва қавму-қариндошларнинг ҳақларидир.

Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳадиси шарифларида уч кишининг дуоси ижобат бўлмайди: биринчиси ота-онасига оқ бўлган, фолбинга ишонган ва қавму-қариндош ришталарини узган инсон дунёда ҳам, охиратда ҳам хор бўлади, дея таъкидлаган.

Минг афсуски, кейинги пайтларда арзимаган муаммолар туфайли ота-онага қўпол оҳангда муомалада бўлиш, ака-укалар ўртасидаги тушунмовчиликлар, қайнона-келин ўртасидаги ўзаро ҳурматсизлик ёки уруш-жанжаллар келиб чиқиши ва шу каби яқин кишилар ўртасидаги қариндошчилик ришталарига путур етаётганлиги, амалдор ҳамда бадавлат кимсалар ўзининг яқин қариндошларига кибр-ҳаво билан сўзлашишларини кўриб, бунга ачинасан, ҳайратга тушасан.

Тарихда Аллоҳ Таолонинг яқин бўлган кишилари пайғамбарлар ва авлиёлар ҳам фақирона, оддий ҳаёт кечиришган. Парвардигор хоҳлаган бандаларини бойлик билан, дард билан ёки фақирлик билан имтиҳон қилади. Аллоҳ Таоло учта улуғ неъматни уч нарсага яширган. Ризолигини ибодатлар ортига ва катта-ю кичик яхши амаллар орасига беркитди.

Қаҳру ғазабини гуноҳлар ичига яширди. Ўзига яқин бўлган бандаларини эса инсонлар орасига беркитган. Демакки, инсонларнинг тақдири, ҳаёт кечиришлигини Тангри ўзи белгилайди. Аммо одамлар бир-бирининг амалига, бойлигига, кийинишига қараб туриб, муомала қилишлик гуноҳ саналади. Оқил одам барчага бирдек муомалада бўлади, бировни камситмайди, қариндошлари, яқинлари олдидаги ҳақ-ҳуқуқларини ҳис қилади ва уларни тўлиқ адо этади. Барчага қўлидан келганча яхшилик қилади, шоҳу гадо билан бир хил сўзлашади. Ахир Ислом дини бизни доимо аҳил-тотув яшашга, бир-биримизга меҳр-оқибатли ва мурувватли бўлишлигимизга чорлайди. Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда марҳамат қилиб айтади: "Эй иймон келтирганлар, мўминлар, бир-бирларингиз учун ака-укадирсизлар".

Шундай кимсалар борки, улар дўстларининг ҳолидан хабар олади, бироқ уйида ота-онасини, қариндош-уруғлари, ёши катта бобо ва бувиларидан ҳол-аҳвол сўраш, уларни, йўқлаб туриш ёдларига ҳам келмайди. Баъзида эса кўчадаги етти ёт бегона танишларининг гоҳи ҳазил, гоҳи чин гапларига кўникиб кетган, аммо ўз ота-онасининг опа ёки акасининг гапларини малол олувчилар ҳам топилади. Яшаш уйларини қават-қават қилиб қуришиб, лекин имкони бўла туриб ўз жигарлари, қариндош-уруғларининг кулбасини янгилаб бериш хаёлига ҳам келмаганлигини кўриб таажжубланасан.

Пайғамбаримиз (с.а.в): "Қариндошлари билан алоқани узган киши жаннатга кирмайди", дея таъкидлаганлар. Инсон учун силаи раҳм қилишга энг ҳақли киши унинг яқинлари яъни ота-онасидир. Ундан кейин ака-ука, опа-сингил, ота ва онанинг қариндошлари ҳам силаи раҳм қилинишига ҳақли бўлган кишилардир.

Расуллулоҳ (с.а.в) шундай марҳамат қилади: "Қариндошлар билан муроса учун алоқа қилиш ҳақиқий силаи раҳм эмас, ҳақиқий силаи раҳм улар алоқани узишган тақдирда ҳам, уни боғлаган кишидир" (Имом Бухорий ривояти). Қариндошларникига улар келгани учун бориш, келмаганлари учун бормаслик силаи раҳм ҳисобланмайди ва бунда савоб йўқдир. Шунинг учун қариндошлик ришталарини асраб-авайлаш, яқинларга ширин муомалада бўлиш, уларнинг яхши ва ёмон кунларида ёнида бўлишликни асло унутмаслик зарур.

Илоҳим, бир-бирларимиз, қариндош-уруғларимиз ўртасидаги меҳр-муҳаббат ришталари мустаҳкам бўлсин.

Муфтохиддин

РОЖИДДИНОВ,

Андижон шаҳридаги "Девонабвой" жомеъ масжиди имоми.

Хожиакбар ЯҲЁЕВ,

Андижон шаҳридаги

"Зубайр ибн Аввом"

жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди