Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№26, 26.06.2014

МАРҲАБО РАМАЗОН

Ойларнинг ичида энг улуғи ва фазилатларга бой бўлган Рамазон ойи кириб келмоқда. "Рўза" сўзи араб тилида "сиём" деб аталиб, бирор нарсадан ўзини тиймоқлик маъносини билдиради. Шариат истилоҳида эса "тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тиймоқлик", рўзани очувчи сабаблар деганда эса еб-ичмоқ, жинсий яқинлик ва бошқа рўзани очиб юборадиган ҳолатлар тушинилади.

Минг шукрки, халқимиз ҳар йили муборак рамазон ойида рўза тутиш фарзини тинчлик ва омонликда, бекаму кўст шароитларда адо этиб келмоқда. Ушбу муборак ойда, албатта, имон-эътиқод билан қилинадиган дуолар мустажоб бўлади. Чунки ушбу ойда Аллоҳ Таоло бандаларига осмон эшикларини очиб, ҳар бир дуо қилгувчининг дуосини қабул қилади.

Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в) марҳамат қилдилар: "Қачон Рамазон ойининг аввалги кечаси бўлса, шайтонлар ва ўзбошимча жинлар кишанланур. Дўзахнинг эшиги ёпилур. Улардан бирор эшик очилмас. Жаннатнинг эшиги очилур. Улардан бирор эшик ёпилмас. Бир нидо қилгувчи: "Эй, яхшилик истовчи, келиб қол! Эй, ёмонлик истовчи, бас қил!" деб нидо қилур. Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинган (банда)лари бўлур. Ҳар кеча шундоқ бўлур", дея таъкидланган.

Демак, Рамазони шариф дўзах азобидан қутулишнинг имконини беради ва ҳар бир банда учун савобли ва хайрли амалларни бажаришга ундайди. Яна Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай дейди: "Ким Рамазон рўзасини иймон ила савоб умидида тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур".

Ушбу ҳадисда рўза тутишлик нақадар улуғ ибодат эканлиги баён этилмоқда. Шунингдек, рўзани иймон ва ихлос билан фақат Аллоҳнинг Ўзидан савоб умид қилган ҳолда тутиш зарурлиги таъкидланмоқда. Банданинг билиб-билмай қилган гуноҳларининг мағфират қилиниши Аллоҳнинг катта марҳаматидир. Бунга рўза тутибгина эришиш мумкин.

Пайғамбаримиз (с.а.в) марҳамат қиладилар: "Аллоҳ Таоло одам боласининг ҳаммма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман, деди. Рўза - сақловчидир. Қачон биронтаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса мен рўзадорман, десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зот ила қасамки, албатта, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки хурсандлик бор. У иккисини ҳам яшагай. Қачон ифтор қилса, хурсанд бўлгай ва қачон Роббисига мулоқот бўлганда, рўзаси ила хурсанд бўлгай".

Яна бир ривоятда: "Одам боласининг ҳамма амали (савоби) кўпайтириб берилур. Бир яхшиликка унинг ўн мислидан то етти юз баробаригача. Аллоҳ азза ва жалла: "Магар рўза мен учундир. Унинг мукофотини Мен ўзим берурман", дейди. Барча ибодатлар каби рамазон рўзаси ҳам бузилмасдан адо этилса, қабул бўлади.

Аллоҳ Таоло Рамазони шарифни барчаларимиз учун қутлуғ ва муборак қилсин. Бу улуғ ойда барчаларимизнинг ибодатларимиз қабул бўлиб, дуоларимизни ижобат айласин. Бу ойнинг шарофати билан дастурхонимиз тўкин-сочин ва хонадонларимизда тинчлик-омонлик ҳукм сурсин.

Барчаларимизга Рамазон ойи муборак бўлсин!

Абдуқаҳҳор ҚАНОАТОВ,

Андижон шаҳридаги

"Оқгўр" жомеъ масжиди имоми.

Раҳматулла ЎРМОНОВ,

Андижон шаҳридаги

"Жиддаи муборак" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди