Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№26, 26.06.2014

КИМЛАРГА РЎЗА ТУТМАСЛИККА ИЖОЗАТ БЕРИЛГАН?

Рўза Исломдаги фарз амаллардан бири саналади. Лекин Исломда инсонни имкониятидан ортиқ ёки ихтиёрисиз бирор ишга мажбур қилинмайди. Жумладан, рўза тутишликда ҳам. Динимиз уламолари томонидан Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тоифа кишиларига рўза тутмасликларига рухсат берилади.

Яъни, ўта қари кишилар, хомиладор аёллар, эмизикли аёллар, мусофирлар, беморлар, очлик ва чанқоқ туфайли ҳолдан тойганлар.

Ўта қаттиқ очлик ёки чанқоқ оқибатида ҳалок бўлиш даражасига келган, ақлига ёки бирор аъзосига шикаст етиши хавфи туғилган кишиларнинг ҳам рўза тутмасликлари узрли ҳисобланади.

Бундай кишилар рўза тутишга монелик қилувчи сабаблар тугагандан сўнг қолдирилган кунлар қазосини тутиб беради.

Қариб ҳолдан қолган кишилар ва тузалмайдиган оғир беморлар рўза тута олмасалар, ҳар кунги рўза учун икки кило буғдой ёки унинг миқдорида камбағалларга фитя беришлари керак. Борди-ю кейин қувватга кириб ёки тузалиб кетсалар, қазо тутиб беришлари лозим бўлади.

Рамазон шарифда жиннилик ҳолатида бўлган кишидан рўза соқит қилинади. Агар ана шу даврда бехуш бўлса, унга қазо лозимдир. Ҳайз ва нисофдаги аёллар ҳам рўза тутмайдилар. Бу ҳолатдан фориғ бўлганларидан сўнг қазосини тутиб берадилар.

Аллоҳ таоло барчаларимизга чиройли тарзда рўза тутишликни насиб этсин.

Санъатбек ТУРСУНОВ,

Олтинкўл туманидаги "Уйшин" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди