Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№27, 03.07.2014

РАМАЗОН ОЙИ ОДОБЛАРИ

Рамазони шариф бошқа ойлар ичида энг муборак ойдир. Рамазон мўмин бандаларга Яратганнинг улуғ ажрларига етишиш учун имкон эшикларини очиб бергувчи нажот ойидир.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) рамазон ойини мадҳ этиб: "Бу шундай ойки, унинг аввали раҳматдир", дейди. Яъни, бу ойда тутилган рўза ва қилинган эзгу амаллар билан Аллоҳнинг раҳматига доҳил бўлинади. "... ўртасида эса банданинг гуноҳлари маҳфират этилади", дейилади. Демак, гуноҳларимиз, хато ва қусурларимиз кўп бўлса-да, рамазоннинг ярмига етганда тутган рўзамиз эвазига Аллоҳ гуноҳларимизни кечиради. Яна пайғамбаримиз (с.а.в.) рамазоннинг охирида эса бу ойни рўза тутиб ўтказган бандалар жаҳаннамдан озод бўлишини марҳамат қилганлар. Шунинг учун ҳам ҳар бир мўмин банда ушбу муборак ойнинг одобларига риоя қилмоқликлари жуда муҳимдир.

Хўш, рамазон ойи одоблари деганда қандай одоблар тушунилади? Бу хусусда Қуръони Карим ва ҳадисларда жуда кўп кўрсатмалар берилган. Жумладан, рамазон кириши билан ҳар бир мўмин энг аввало, тилини ёмон сўзлардан, яъни ғийбатдан, ёлғондан сақламоқлиги керак. Чунки уламолар "Рўза тутганингизда Аллоҳ учун рўза тутиб, ўзингизни Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларни ейишликдан тийиласизларку сизлар учун Аллоҳ харом қилган нарсани ейсизларми? Яъни (инсонларни ғийбат қилиб, гуноҳларни ейсизларми) деб марҳамат қилганлар.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) "Кишики ёлғон сўзламоқни тарк этмаса ва Аллоҳ қайтарган нарсадан қайтмаса, рўза тутиб, емай-ичмай қўйгани билан рўзаси қабул бўлмайди. Аллоҳ унга раҳмат назарини ташламайди" .

Яна динимиз кўрсатмаларида рамазон ойида мўминлар атрофидаги инсонларга тили ва қўли билан озор бермаслиги айтилган. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) "Киши Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, бас у инсон гапирса, яхши ишни гапирсин ёки жим турсин", деб марҳамат қилганлар. Шу боис ҳам ушбу муборак ойда ҳар бир инсон Аллоҳга тавба қилмоқлиги, шу билан бирга, инсонларга озор етказишдан сақланмоқлиги керак. Зеро, Пайғамбаримиз (с.а.в.) "Тавбага шошилинглар ўлим келмасдан олдин" деганлар ва яна бу ойда ҳар бир мўмин фақирларнинг холидан хабар олиб, уларга ёрдам қўлини чўзмоқлари, ҳеч бўлмаса ифторликларига бир қултим сув билан бўлса ҳам уларга меҳру муҳабатларини кўрсатмоқликлари лозимдир. Бу ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в.) "Киши бу ойда бир рўзадорни (бир қултим сув билан бўлса ҳам) сўраб қўйса, Аллоҳ унга кавсаридан бир шарбат ином этади, уни ичган киши асло ташна бўлмайди", деганлар.

Ушбу муборак ойда бандалар етимлар холидан хабар олиб, уларни ўксик қалбларини шод қилмоқлари лозимдир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) "Ким бир етимни кафолатини олса, бас у мен билан жаннатда бирга бўлади", деганлар. Яна бу муборак ойда ҳар бир инсон имкон борича атрофдагиларга ёрдам қўлини чўзмоғи лозим. Зеро Пайғамбаримиз (с.а.в.) "Ким бир мусулмондан қийинчиликни енгиллаштирса, Аллоҳ таоло у бандасини қиёмат куни қийинчиликларини енгилатади", дея марҳамат қилганлар.

Муборак рамазон ойида Аллоҳ барчаларимизни юқорида айтиб ўтилган одобларга риоя қилишлигимизни насиб этсин.

Санъатбек ТУРСУНОВ,

Олтинкўл туманидаги "Уйшин" жомеъ масжиди имоми.

Рустамжон МАҲМУДОВ,

Андижон "Саййид Мухиддин Маҳмуд" ўрта махсус ислом билим юрти муддариси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди