Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№28, 10.07.2014

РАМАЗОН - САХОВАТ ОЙИДИР

Рамазон - саховат ойидир. Рамазонда хусусан, садақа ва хайру эҳсонларнинг савоби янада кўп ва ажри улуғ бўлади.

Шу боис, Расулуллоҳ (с.а.в) Рамазонда ҳар доимгидан ҳам кўра кўпроқ саховат қилар эдилар, ҳатто Ибн Аббос (р.а)нинг таъбири билан айтганда, эркин шамолдан ҳам саховатли бўлиб кетардилар. Шунинг учун ҳам мусулмонлар қадимдан закот ибодатини Рамазон ойида адо этишга одатланишган.

Эркин шамол - бу айнан бир томонга йўналтирилган эмас. Балки ҳар тарафга етадиган шамолдир. Бундай шамолнинг баҳраси ҳаммага, учраганки кишига етади. Расулуллоҳ (с.а.в) Рамазонда саховат қилишда худди ўшандай шамолга ўхшаб кетар эдилар. У зот шу қадар қўли очиқ бўлиб кетар эдиларки, буни оддий сўз билан таърифлаб бўлмаганидан Ибн Аббос (р.а) мазкур тадбирни ишлатишни маъқул кўрганлар.

Рўзанинг яна бир ҳикмати ночор, мискин, фақирларнинг ҳолатини эслатишдир. Рўзадор рўза тутар экан, Аллоҳ Таоло розилигини истаб, ихтиёрий оч қолган холида зўрға тирикчилик ўтказаётган, амал-тақал кун кечираётган бева-бечоралар ҳолига тушуниб етди. Ким оч, чанқоқ бўлмас экан, фақирлар чекадиган қийинчиликларни қаердан билсин! Рўза тутган инсон очлик, чанқоқлик аламини тортиб кўриб бечора ҳолдагиларни қандай кун кечираётганини яхши билади.

Аллоҳ Таоло ҳикмати илоҳийси билан яшаш шароитини кенг қилиб қўйган одамлар ўзларига берилган неъматнинг шукрини адо қилмоқлари керак бўлади. Бу борадаги шукр изҳори ҳожатидан келиб чиқиб, ифторлик қилиб бериш орқали намоён бўлади. Ибн Можа Зайд бин Холид (р.а)дан ривоят қилади: "Набий (с.а.в.): "Ким бир рўзадорга ифторлик берса, унга ўша рўзадорларнинг ажрича ажр бўлади, уларнинг ажрларидан бирор нарса камаймайди", дедилар. Салмон Форсийдан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ (с.а.в): Ким бир рўзадорга ифторлик берса, бу унинг учун бир қул озод қилиш ва гуноҳлари учун мағфират бўлади", дедилар. Шунда: "Эй Аллоҳнинг Расули, ҳаммамиз ҳам рўзадорга ифторлик қилиб берадиган нарса топа олмаймиз-ку?" дейилди. У зот: "Бу савобни Аллоҳ рўзадорга бир тотим сут ё хурмо ёки бир қултум сув билан ифторлик қилиб берган кишига ато этади. Аммо ким рўзадорни тўйдирса, бу унинг гуноҳлари учун мағфират бўлади ва Аллоҳ унга менинг Ҳавзимдан ичимлик ичиради, у то жаннатга киргунча чанқамайди. Унга рўзадорнинг ажрича ажр бўлади, у (рўзадор)нинг ажридан ҳеч нарсани камайтирмайди", дедилар". Ифторлик беришдаги нозик жиҳат эса фақир, мискинлар, бева, бечораларга таом беришликдадир. Бой, бадавлат инсоннинг қадрдонлари ҳам, таниш-билишлари, табиийки, ўзига ўхшаш яшаш шароитлари бемалол инсонлар бўлади. Бу каби инсонлар бир-бирларига ифторлик қилиб беришлари ўрнига ҳар бирлари ифторлик дастурхонларига ижтимоий жиҳатдан ночор инсонларни чорласалар, айни муддао бўлар эди. Ушбу кўнгиллилар қиладиган хайрли амал Рамазон ойида қилиниши эса савоблар миқдорини кўпайтириб юборади. Салмон Форсийдан ривоят қилинган ҳадисда жумладан: "... Ким унда ихтиёрий равишда бир яхши иш қилса, худди бир фарзни адо этгандек бўлади. Ким унда бир фарзни адо этса, худди етмишта фарзни бажаргандек бўлади", дейилган.

Рамазон ойида қилиниши керак бўлган яна бир амал фитр садақаси беришдир. Фитр садақаси Рамазонга хос молиявий ибодатдир. Имом Дайламий Жарир (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда: "Рамазон ойи ер билан осмон ўртасида муаллақ туриб қолади, Аллоҳ Таолонинг ҳузурига фақат фитр закоти (садақаси) билангина мақбул ҳолда кўтарилади", дейилган. Албатта, фитр садақаси адо қилинадиган инсонлар кам таъминланган, бева, бечоралар, фақир, мискинлар бўлишлари талаб этилади. Инсон табиатан унутувчан ва баъзан ношукр бўлади, чунки яқиндагина ўзининг ҳолати ҳам шундай бўлганини, ўзи ҳам бошқаларнинг кўмагига муҳтож бўлганини унутади. Кези келганда ўзидан ночор инсонларга эҳсон қилишни хаёлига келтирмайди.

Аллоҳ ҳақ субҳаноху ва таоло барчаларимизни Рамазонга ваъда қилинган яхшиликларга муяссар этсин, хусусан, ораларимиздаги иттифоқлик, меҳр-мурувват, инсонийлик туйғуларини юксалтирсин.

Абдураҳмон АРТИҚОВ,

Андижон шаҳар "Чинор" жомеъ масжиди имоми.

Исомиддин

ШАМСИДДИНОВ,

Андижон шаҳар "Шаҳидтепа" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди