Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№34, 21.08.2014

Либосимиз ўзимизга мос, миллатимизга хос бўлсин

Ер юзида қанча миллат ва элат бўлса, уларнинг ўзига хос урф-одатлари, анъаналари билан бир қаторда миллийлигини ифодалаб берувчи либослари ҳам бор.Улар қаерга бормасин, либосидан одамлар унинг қайси юрт кишиси эканлигини билиб оладилар.

Ватанни севган - халқини севади, халқини севган инсон ўз халқининг урф-одатлари, миллий қадриятларини ардоқлайди. Афсуслар бўлсинки, бугун юртимизда миллати, ўзлиги ва урф-одатларини менсимай, бошқа миллатнинг урф-одатлари, юриш-туриши, маданиятига кўр-кўрона тақлид қилаётган ёшлар ҳам учраб турибди. Ҳолбуки, ота-боболаримиз илм-маърифат, хусни хулқ ва шарм-ҳаё борасида барчага ўрнак эдилар. Улуғ аждодларимиз изларидан бориб катталарни ҳурмат, кичикларни иззат қилиш, устозларига эҳтиром кўрсатиш, илмга рағбат, шарм-ҳаёли бўлиш ўрнига беодоб, ҳаёсиз бўлиб бораётган айрим ёшларни кўриб ҳаёратдан ёқа ушлайсан киши.

Баъзи аёлларнинг Ғарбга тақлид қилиб тор либосларни кийган ҳолда ярим-яланғоч юришлари, қилаётган муомаласию хатти-ҳаракатлари миллийлигимизга умуман тўғри келмаслиги дилимизни ранжитади. Ахир, бизнинг ибо-ҳаёли оналаримиз Ватани, миллати шаънини, ўзлигини юксакларга кўтарганидан, ор-номус, ҳаёсини ҳамма нарсадан устун қўйишидан дунё ҳайратда қолгани бор гап-ку. Миллатимиз илғор вакилалари бўлган Нодирабегим, Зебинисо каби ижодкорлар ўзларининг ўлмас асарлари билан аждодларимиз ўзининг миллатига, динига, миллий урф-одатларига муҳаббатлари чексизлигини тараннум этган.

Шариатимизда ҳам кийиниш масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Манбааларда кийим кийиш шартлари саналиб, кийим бегона эркакларнинг назарини жалб қиладиган даражада тор ҳамда уятли кўринишда бўлмаслиги айтиб ўтилган. Демак, кийимнинг қандай рангда бўлиши муҳим эмас. Кийим энг аввало кишининг аврат жойларини тўсиб турмоғи лозимдир. Юқорида таъкидлаганимиздек, айрим ёшларимиз, айниқса, қизларимиз тобора Ғарб маданиятига тақлид қилиб, очиқ-сочиқ кийинишлари, тор шим, жуда калта юбкаларда юришлари бизнинг менталитетимизга, миллийлигимизга қолаверса, диний ақидаларимизга мос эмас.

Шим асосан, эркакларга хос кийимдир. Аёлларнинг шим кийиши тўғри эмас. Шим кийган аёл ўзини эркакка ўхшатган бўлади. Ҳадиси шарифнинг бирида ўзини аёлга ўхшатган эркаклар ва эркакка ўхшашга ҳаракат қилган аёллар лаънатланган.

Ҳаддан ташқари тор ёки баданнинг асосий қисми очиқ ҳолда кийиниб юриш юртимиз иқлимига, шунингдек, тиббиёт нуқтаи назаридан ҳам киши саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши исбот талаб қилмас ҳақиқат эканлигини наҳотки ана шу ёшларимиз англаб етмасалар.

Яна ҳам чуқурроқ ёндашадиган бўлсак, ана шундай тақлидий кийинишнинг ортидан қутилиб бўлмас бало - "оммавий маданият"га гирифтор бўлмаяптими?

Нега бошқа миллат вакиллари ўзбекнинг дўпписини ёки атлас кўйлагини киймайдию, бизнинг қизларимиз уларнинг тор, очиқ-сочиқ кийимларини кийишга ружу қўйишади. Бундай ҳолатни оқлаб бўлмайди. Муҳтарама опа-сингилларимиз хоҳ юртимизда бўлсин, хоҳ хорижда бўлсин кийинишда миллийликка содиқлиги, ҳаё-ибоси билан бошқалардан ажралиб турсинлар.

Инсон ҳар бир нарсадан тўғри фойдаланишни билиши керак. Ана шу лаёқатга эга бўлган киши жамиятда ҳурмат-эътибор топа олади. Зиммасидаги дунёвий, диний амалларни ҳам тўғри адо этади. Аллоҳ Таоло барчаларимизга инсоф берсин. Юриш-туришда, кийинишда ўзлигимизни унутмайдиган бандалари қаторида бўлишликни насиб этсин.

Нурилло ҚОДИРОВ,

Андижон "Саййид Муҳйиддин махдум"

ўрта махсус ислом билим юрти мудири.

БЕТАКРОР ОБИДАЛАР


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди