Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№50, 10.12.2014

ЗИНОНИНГ ОҚИБАТИ ФОЖЕАДИР

Ислом дини инсонларни доимо покликка чақиради, даъват қилади. Барча ёмонликлардан сақланиб, иффат ва ҳаё билан ҳаёт кечиришга буюради. Баъзи бир одамлар эса нафс ва шайтонга алданиб, катта гуноҳларни қиладики, бу ишлар иймон-эътиқодни ҳам, инсон номини ҳам булғайди. Ана шундай гуноҳлардан бири зинодир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: "Зинога яқинлашманглар. Чунки бу бузуқликдир ва энг ёмон йўлдир". ("Исро"сураси).

Ҳозирги пайтда зинонинг оқибатида жамиятга катта зарар етмоқда. Зино инсон насл-насабининг бузилишига, оиласининг парчаланишига, ҳар хил ёмон касалликларга дучор бўлишига, бу дунёда хор бўлиб, охиратда қаттиқ азобланишига олиб келади.

Бугун зинонинг оқибатида турли юқумли касалликлар тарқалаётгани ачинарли холдир. Бу албатта, айрим ёшларнинг ўзга юртларга пул топиш илинжида кетиб, қилаётган ножўя ҳаракатлари оқибатида келиб чиқмоқда. Ёхуд ота-оналарнинг тўй қиламан, ўғил уйлаб, қиз чиқараман, уй қиламан, дея фарзандларини кекса ота-оналарига топшириб, оиласидан узоқлашаётгани ҳам болалар тарбиясини издан чиқармоқда. Шунинг учун ҳам ёшлар орасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Ота-оналар билан суҳбатлар уюштирилмоқда. Чунки бола тарбиясида оиладаги муҳит, ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчи нечоғли аҳамиятга эга эканлиги бугун яққол намоён бўлмоқда. Шу ўринда ота-оналар бола тарбиясига масъул эканлигини унутмасликлари керак. Ўғил ва қизларни, аввало, беҳаё кийимларни кийиш, гиёҳваанд моддаларни истеъмол қилиш, маст қилувчи ичимликларни ичиш, ёмон сўзларни сўзлаш каби иллатлардан сақлашлари керак.

Пайғамбаримиз (с.а.в) зинодан сақланиш учун шундай марҳамат қилганлар. Яъни: "Сизлардан кимки уйланишга қодир бўлса, уйлансин. Чунки уйланиш кўзни тўсувчироқ ва фаржни сақловчидир. Кимки уйланишга қодир бўлмаса, рўза тутсин, чунки рўза унга пардадир". Демак, уйланишга қодир бўлган кимсалар ҳалол йўл билан никоҳланиб уйлансалар, бундай ёмон гуноҳлардан сақланган бўлади. Уйланишга қодир бўлмаган кишилар рўза тутсалар, рўза уни гуноҳ ишлардан тўсувчи парда бўлади. Шунингдек, қизларимизни ҳам ҳаёли, иболи қилиб, уларнинг кийинишига ҳам эътиборлироқ бўлсак, мақсадга мувофиқ бўларди.

Ҳар бир инсон ўз фарзандларини, қариндош-уруғларини оқибати ёмон бўлган, Аллоҳ харом қилган гуноҳлардан қайтариши лозим. Шунда юртимизнинг янада фаровон бўлишига, келажак авлодларимизнинг бенуқсон бўлиб улғайишига, ҳар хил бало-офатларнинг, ёмон касалликларнинг олдини олишига ҳисса қўшган бўламиз.

Энг аввало, юртимиз тинч бўлсин. Аллоҳ таоло бизларни бундай жирканч гуноҳлардан, офатлардан ўз паноҳида асрасин.

Муҳаммадсобир ИМИНОВ.

Асака шаҳридаги

"Ҳазрати Умар" жомеъ масжиди имоми.

Олимжон РАҲИМОВ,

Андижон шаҳридаги

"Ал-Бухорий" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди