Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№50, 10.12.2014

ОТА-ОНА ОЛДИДА ҲАМИША ҚАРЗДОРМИЗ

Оила муносабатлари меҳр-муҳаббат, ўзаро ишонч ва садоқат ришталари ила боғланади. Бунда ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар муҳим саналиб, ўғил-қизларнинг ўз ота-онаси олдида муайян ҳақлари бўлгани каби ота-онанинг ҳам фарзандлари олдида ҳақлари бор.

Фарзанднинг туғилиб, ақл-ҳушини танишида, вояга етиб, билим ва касб эгаллашида, комил инсонлар қаторидан жой олишизда ота-онанинг улкан ҳиссаси борлигини ҳеч ким инкор этолмайди.

Дарҳақиқат, ота фарзанднинг дунёга келишига сабабчи бўлади, отанинг тарбияси ўғил ёки қизнинг камол топишида муҳимдир. Бу борада оналарнинг хизматлари ниҳоятда катта. Расули Акрам (с.а.в) "Жаннат оналарнинг оёқлари остидадир" деганлар ва умматларидан бу дунёда жаннат излаганларни оналарини рози қилишга, уларнинг дуосини олишга тарғиб қилганлар. Бир аъробий Пайғамбар (с.а.в)дан: "Менда отамнинг ҳаққи кўпми ёки онамнинг? " деб сўраганида у зот уч мартага "Онангнинг ҳаққи" деб жавоб қайтарганлар ва тўртинчи бор сўралганида "отангнинг" дея жавоб қайтарганлар.

Улуғ алломаларимиз ҳам фарзандлар ота-оналари учун меҳр-муҳаббатини, бутун ҳаётини бахшида этиб уларнинг розилигини ва дуоларини олишлари кераклигини уқтиришган. Абу Усайд (р.а)дан ҳикоя қиладилар: "Биз Расулуллоҳ ҳузурларида эдик, шу пайт бир киши: "Ё, Расулуллоҳ, ота-онамнинг ҳаёт вақтларида қилган яхшилигимдан ташқари уларнинг вафотидан кейин яна нима қилсам, шу яхшилигим давом этади?" - деб сўради. Улар жавоб бердиларки, "тўртта нарсани қилиб юрсанг, уларга яхшилигинг давом этади. Уларнинг биринчиси - ота-онанг ҳаққига дуо қиласан ва гуноҳларини кечирмоқликни Аллоҳ Таолодан сўрайсан, иккинчиси - уларнинг насиҳат ва васиятларини амалга оширасан, учинчиси - дўстларини ҳурматлайсан ва тўртинчиси - қавм-қариндошлар билан улар туфайли қарор топган қариндошлик алоқаларини узмайсан", деб жавоб бердилар.

Барчамизга фарзандлик бурчини бекаму кўст адо этишлик, ота-оналаримизни рози қилиб, Аллоҳ таолонинг ризолигига эришадиган бандалар қаторида бўлишлик насиб этсин.

Баҳодиржон РЎЗИБОЕВ,

Андижон шаҳридаги "Боботаваккул" жомъе масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди