Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№51, 17.12.2014

ҚЎШНИЧИЛИК ҲАҚЛАРИ ВА ОДОБЛАРИ

Ислом дини қўшниларни ўзаро тинч-тотув, осойишта, бир-бирларини иззат-ҳурмат қилган ҳолда яшашларига ундайди.

Аллоҳ таоло Куръони каримда шундай марҳамат қилади: "Аллоҳга ибодат қилингизлар! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қўшнию бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди" ("Нисо" сураси, 36-оят).

Ушбу оят тафсирида айтиладики: "Агар қўшни мусулмон ҳамда қариндош бўлса, унинг мусулмон қўшнисида 3 та ҳаққи бордир, яъни ислом ҳаққи, қариндошлик ҳаққи ва қўшничилик ҳаққи. Агар бегона бўлса, 2 та ҳаққи бўлади. Яъни қўшничилик ва ислом ҳақлари. Бордию ғайридин бўлса, битта ҳаққи бўлади, яъни қўшничилик ҳаққи".

Қўшничилик ҳақ-ҳуқулари нақадар муҳимлиги хусусида пайғамбаримиз Расулуллоҳ (с.а.в.) айтган эканлар: "Жаброил (а.с.) менга қўшничилик тўғрисида шунчалик узоқ уқтирдиларки, мен ҳатто қўшнилар бир-биридан мерос олишни ҳам тайинласалар керак, деган хаёлга бордим".

Муоз ибн Жабал (р.а.)дан ривоят қилинади: "Ҳабибим Расулуллоҳ (с.а.в.) буюрдиларки, қачон уйингда бирор шўрва каби таом пиширсанг, сувини кўпроқ қуй ва қўшнингни оила аъзоларига ҳам бир миқдор улуш бериб, йўқлаб тургин, деганлар".

Демак, юқоридаги ҳадис ва ривоятлардан кўринадики, қўшнилар билан яхши муносабатда бўлиш жуда муҳимдир.

Расулуллоҳ (с.а.в.)га саҳобалар бир аёл ҳақида: "Бир аёл борки, кечалари бедор бўлиб намоз ўқийди, кундузи рўза тутиб, садақа ва эҳсонлар қилади. Аммо қўшниларига тили билан озор бериб туради", - дебдилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ундай аёл мақтовга сазовор эмас, балки у дўзах аҳлидандир", - дедилар. Азиз юртдошлар, арзимаган сабаблар билан қўни-қўшнилар билан гаплашмасдан юришлик, уларга озор етказишлик кишини дўзах азобига етаклашини унутмайлик.

Қўшнининг ҳаққи тўғрисида ҳадиси шарифларида яна шундай дейилади: "Агар бирор ёрдам сўраса ёрдам бермоқ, қарз сўраса қарз бермоқ, моддий ёрдам кўрсатмоқ, касалини кўрмоқ, вафот этса дафнда қатнашмоқ, бирор севинчли ҳодиса рўй берса табрикламоқ, бирор мусибат етса таъзия билдирмоқ, ноқулай иморат қуриш ёки сояли дарахтлар экиш ила ҳаққига тажовуз қилмаслик, уйига мева-чева каби нарсалардан келтирганда, қўшниларга ҳам улашмоқ, агар бергиси келмаса, ўз болаларини қўлида мевалар билан қўшни болалар олдига чиқармаслик, қозонни қирганда, капгир овози ёки таом ҳиди билан қўшнига кўз-кўз қилмаслик, ҳатто унинг итини урмаслик лозим".

Шунингдек, ўрталарига гина-адоват тушган қўни-қўшниларни яраштириб қўйишнинг нақадар муҳим ва зарурлиги ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади: "... Аллоҳдан қўрқингиз ва ораларингизни тузатингиз! Агар мўмин бўлсангизлар, Аллоҳ ва (Унинг) Расулига итоат этингизлар!" ( "Анфол" сураси, 1-оят).

Ҳасан Басрий (р.а.) айтадиларки: "Ҳуснул живор", яъни яхши қўшничилик деб фақат қўшнисига зарар етказмасликкина эмас, балки мабодо қўшнилардан зарар ёки озор етса, унга тоқат қилиб, жанжал кўтаравермасликни айтурлар".

Одатда кўпроқ қўни-қўшниларнинг фарзандлари ўртасида можаролар бўлиб туради. Шундай пайтда болаларининг ўрталарига тушиб, ота-оналар бир-бирлари билан айтишиш ўрнига ҳар бирлари ўз фарзандларига танбеҳ бериб, одобга чақирсалар, айни савоб иш қилган бўладилар.

Аллоҳ таоло юртимизни тинч қилсин, қўни-қўшнилар билан самимий алоқаларимиз бардавом бўлишлигини барчамизга насиб этсин.

Раҳмиддин ҲАМДАМОВ,

Андижон шаҳридаги "Эски Гумбаз" жомеъ масжиди имоми.

Абдуҳалим ҲАМРАҚУЛОВ,

Андижон шаҳридаги "Ат-Термизий" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди