Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№52, 25.12.2014

САЛОВАТ АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ВА ХОСИЯТЛАРИ

Муқаддас динимизда Аллоҳ таоло бандаларга пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в.)га ҳамду санолар, саловотлар айтишни фарз қилган.

Аллоҳ таоло ўзининг Каломида "Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат келтирурлар. Эй имон келтирганлар, Сизлар ҳам ул зотга том бир таслимият билан салоту салом келтирингизлар", деб марҳамат қилган ("Аҳзоб" сураси, 56-оят). Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз (с.а.в.)га саловоти у зотга раҳмат айламоғи ва у зотнинг шаънини юксалтирмоғидир.

Фаришталарнинг саловоти Сарвари коинотнинг шаънларини улуғламоғи ва мўминлар учун мағфират тиламоғидир. Мўминлар саловоти эса Пайғамбаримиз (с.а.в.)га салоту салом келтирмоғидир. Саловот ва салом Аллоҳнинг раҳматига ва Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг шафоатларига эришмакка ҳамда дуоларнинг қабул бўлмоғига василадир. Демак, Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг исмлари айтилганда саловот йўлламасак, гуноҳкор бўлиб қолишимиз мумкин. Чунки саловот айтиш Қуръонда буюрилган. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир ҳадиси шарифларида "Менинг исмимни эшитиб, менга саловот айтмаган одам энг бахил одам ҳисобланади", дедилар.

Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: "Меърож кечаси Жаброил, Микоил, Исрофил ва Азроил алайҳиссаломлар олдимга келдилар. Жаброил (а.с.): "Ё Расулуллоҳ, сизга ўн маротаба саловот юборган умматингизни қўлидан ушлаб, Сирот кўпригидан ўтказурман", дедилар. Микоил (а.с.): "Ё Расулуллоҳ, мен у саловот айтгувчини Кавсар ҳовузидан сероб қилиб, чанқоғини қолдирурман", дедилар. Исрофил (а.с.): "Ё Расулуллоҳ, мен бошимни саждага қўйиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у бандани мағфират қилмагунча бошимни саждадан кўтармасман", дедилар. Азроил (а.с.): "Ё Расулуллоҳ, мен саловот айтгувчининг жонини пайғамбарлар жонини кабз этган каби осонлик билан кабз этурман", дедилар".

Саҳобалардан Анас ибн Молик (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)-дан ривоят қиладиларки: "Умматларимдан кимки менга саловот айтмай дуо қилса, яъни дуолари сўнгида саловот айтмаса, у дуо ер билан осмон орасида муаллақ қолур ва у айтган саловот осмон пардаларини пора-пора қилур ва дуо ижобат маконига етади", дедилар. Бошқа бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: "Агар умматимдан кимки менга эрта билан ва кечқурун ўн маротаба дуруди саловот айтса, Аллоҳ таоло уни қиёмат куни хавф-хатарлардан асрайди ва набийлар ҳамда сиддиқлар сафига қўшади".

Демакки, ҳар куни Пайғамбаримиз (с.а.в.)га саловат айтишни, саловат билан гуноҳларимиз мағфират қилинишини асло унутмайлик. Зеро, Аллоҳ таоло ул зот, яъни пайғамбаримизни бутун оламларга раҳмат қилиб юборди. Шу ўринда бир ҳикояни келтириб ўтсак.

Мадина шаҳридаги бир ғайридин бир мусулмонга туҳмат қилиб, туясини тортиб олмоқчи бўлди. Бир неча мунофиқларни гувоҳ қилиб, Пайғамбаримиз ҳузурларига келди. Гувоҳлар ёлғон гувоҳлик берди. Шунда мусулмон киши Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан туядан унинг эгаси кимлигини сўрашини илтимос қилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) сўрадилар. Туя эса фасоҳат тили билан салом бериб: "Бу мусулмон менинг соҳибимдир. Гувоҳлар ёлғончи ва мунофиқдирлар", деди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) мусулмондан бундай даражага қандай эришганини сўради. Мусулмон деди: "Ё Расулуллоҳ, ҳар куни ухлашдан олдин сизга ўн маротаба саловот айтаман". Шунда Пайғамбаримиз у бандага: "Қўлингнинг кесилиши азобидан ва дунё офатидан қутилдинг", дедилар.

Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда ҳам Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш ва ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)-га салоту салом келтириш дуоларнинг қабул бўлиш йўлларидан бири деб айтилади. Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.)дан ривоят қилинадики, Пайғамбаримиз (с.а.в.) дедилар: "Қиёмат кунида инсонларнинг менга энг яқини менга энг кўп саловот айтганидир".

Аллоҳ юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо қилиб, барчаларимизни юртимизга, динимизга бўлган муҳаббатларимизни зиёда қилсин. Охирот кунида ҳар бир бандага Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг шафоатлари насиб этсин.

Валижон СИДДИҚБОЕВ,

Андижон шаҳар

бош имом хатиби.

Равшанбек ЎРИНБОЕВ,

Андижон шаҳридаги "Хазрати Билол" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди