Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№2, 08.01.2015

Динимиз Ватанни ҳимоя қилишга чақиради

Ватанга муҳаббат аввало, инсоннинг ўз уйи, ўз оиласи, маҳалласи ва яқинларига бўлган меҳр-муҳаббатидир. Ватанга муҳаббат энг юксак инсоний фазилатлардан ҳисобланади.

"Ватанни севмоқ имондандир", дейди доно халқимиз. Бизнинг ислом дини инсонпарвар, ватанпарвар, миллатпарвар дин. Шунингдек, инсоний туйғу ва қадриятларни улуғлайди ва бандаларни ана шу тамойиллар асосида яшашга чақиради.

Ўтган улуғлардан бири Ибн Халдун "Ватан - бу инсоннинг туғилиб ўсган ери, унинг гўдаклик чоғиданоқ меҳр қўйган ўчоғидир", - дея таъкидлаган. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Маккадан Мадинага кетар чоғида Макка чегарасига етганларида орқаларига қараб: "Эй, туғилган она юртим, агар ўз қавмим мени мажбур қилмаганида, сени тарк этмас эдим", - дея айтган эди.

Ватанни ҳар қандай хавфдан ҳимоя қилиш, турли хил бўҳтону туҳматлардан асраб-авайлаш, унинг равнақи ва фаровонлиги йўлида хизмат қилиш ҳар бир мусулмон учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Пай-ғамбаримиз (с.а.в.)дан Саид ибн Зайд (р.а.) шундай ҳадисни келтиради: "Молини, жонини, динини ва аҳлини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган киши шаҳид мақомидадир". Ушбу ҳадисда санаб ўтилган мол, жон, дин ва оила инсоннинг бутун ҳаётини ташкил этса, ана ўшалар ўзида Ватанни ифода этади.

Шариатимиз манбааларида Ватанни ҳимоя қилиш барчага баробар буюрилган амал, деб белгилаб қўйилган. Демак, ҳар бир инсон ўз Ватани учун керак бўлса жонини фидо қилиши лозим.

Ватан ҳимояси муқаддас амаллардан экани, ундан юз ўгириш эса гуноҳ эканлиги ҳақида Қуръони каримда бани Исроил қавми мисолида қуйидагича баён келтирилган: "Мусодан кейин Исроил авлодининг зодагонларини кўрмадингизми?" Улар ўзларининг пайғамбарларига: "Бизга бир подшоҳ юборгин, (биз у билан) бирга Аллоҳ йўлида жанг қилайлик, - дейишди. "Балким сизларга уруш фарз қилинса, урушмассиз", - деди (Пайғамбар). Улар: Юртимиздан ва фарзандларимиздан жудо қилиниб турибмиз-ку, нега Аллоҳ йўлида урушмас эканмиз?", - дедилар. Уруш фарз қилинганда эса, озгина кишилардан ташқарилари (жангга чиқишдан) бош тортдилар. Аллоҳ золимларни яхши билгувчидир" (Бақара сураси, 246-оят). Ушбу оятдан ҳам кўриниб турибдики, Ватан ҳимояси, тинчлиги ва эркинлиги учун курашиш, чегараларининг дахлсизлигини қўриқлаш муқаддас бурчдир.

Дарҳақиқат, Ватан ҳимояси машаққатли бўлса-да, аммо савобли амаллардан ҳисобланади. Пайғамбаримиз(с.а.в.): "Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилиш минг кунлик рўза тутиш ва минг кеча қоим туришдан яхшидир", деган эдилар. Ватан ҳимояси йўлида ухламасдан пойлоқчилик қилган кўзлар эгасини дўзах оташи ҳам куйдирмас экан. Бу хусусда Ибн Аббос (р.а.) ривоят қилган ҳадисда: Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Икки кўз эгасини дўзах оташи куйдирмас: бири бу Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган, иккинчиси - Аллоҳ йўлида пойлоқчилик қилиб ухламаган кишини", деб марҳамат қилганлар.

Жаҳонда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни кузатиб, ҳақиқатдан ҳам бизнинг юртимиз "Ҳақнинг назари тушган" маскан эканлигига ишонч ҳосил қилмаслик мумкин эмас. Яратганга беҳисоб шукрлар бўлсинки, тинчлик, хотиржамлик ҳукм сурган озод ва обод Ватанда яшаймиз. Юртимиз тинч, ҳаётимиз тўкин ва фаровон. Аллоҳнинг инояти билан диёримиз тинч, халқимиз хотиржам экан, мана шу тинчлик ва хотиржамликнинг қадрига етишимиз керак. Қолаверса, мард ва жасур ўғлонларимиз, Ватан ҳимоячилари юртимиз сарҳадларини қўриқлашда ҳамиша сергак эканликлари қалбимизга хотиржамлик солади. Сизу бизнинг тинчлигимизни сақлаш йўлида ўз оиласидан узоқда бўлса-да, кеча-ю кундуз тиним билмай сарҳадларимизни ҳимоя қилиб, қийинчилик ва машаққатларни енгиб ўтаётган Ватанимиз ҳимоячилари ҳамиша омон бўлсин.

Аллоҳ гўзал ва обод Ватанимизни турли бало ва офатлардан, ёмон кўзлардан асрасин. Ватанимиз тинчлиги, осоишталиги ва ҳимояси йўлида хизмат қилаётган ҳарбийларимизни ўз паноҳида сақласин.

Шаробиддин МУСАБОЕВ,

Андижон шаҳридаги "Абу Хурайра" жомеъ масжиди имоми.

Раҳмиддин ҲАМДАМОВ,

Андижон шаҳридаги "Эски-Гумбаз" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди