Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№3, 15.01.2015

ҚАРИ БИЛГАННИ ПАРИ БИЛМАЙДИ

Юртимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари шу заминда яшаётган инсонлар, уларнинг манфаатлари, оилаларимиз фаровонлиги ва фарзандларимиз камолини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Муҳтарам юртбошимиз томонидан 2015 йилни мамлакатимизда "Кексаларни эъзозлаш" йили деб эълон қилиниши ҳам Ватанимизда қарияларимизга берилаётган эътиборнинг ёрқин намунасидир. Қолаверса, халқимиз қадимдан нуроний отахон ва онахонларга юксак эҳтиром кўрсатади. Чунки уларнинг борлиги, дуолари билан ҳаётимиз файзлидир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) "Сизларнинг орангиздаги барака сизларни улуғларингиз билан" дея таъкидлаганидек, улар сабаб оилаларимизда тинч-тотувлик, қут-барака ва ҳотиржамлик ҳук суради.

Шу ўринда бир ҳикоятни келтириб ўтиш жоиздир. Қадимда бир подшоҳ аёнларига юртидаги барча кексаларни жамиятга фойдаси йўқ инсонлар дея қатл қилишликни буюрибди. Фармон ижро этила бошлабди. Аммо саройдаги лашкарбошилардан бири отасидан жудо бўлиб қолишдан қўрқиб, уни ҳеч ким кўрмайдиган жойга яшириб қўйишни ўйлади. Охири отасини сандиққа яшириб қўйиш фикри унга маъқул бўлиб, отасини бунга кўндирди. Шу тариқа кунлар ўтиб, подшоҳ бир куни лашкарлари билан сафарга чиқибди. Йигит ҳам отаси солинган сандиғини олиб сафарга чиқибди. Тунда лашкарлар бир кўл бўйига келиб тўхташибди. У ерда бир ажойиб ҳодисага дуч келишибди. Кўлнинг бўйидан таралаётган нур атрофни ёритиб турар экан. Шунда подшоҳ кимда ким ҳодисанинг сирини аниқласа, унга мукофот ҳадя қиламан дебди. Кўп лашкарлар сув остига шўнғишиб ҳеч нарса тополмай чиқишибди. Подшоҳ дарғазаб бўлибди. Йигит бундан ташвишланиб, ҳеч кимга сездирмай сандиғдан отасини чиқариб, бўлган ишларни айтиб, ундан маслаҳат сўрабди. Шунда кекса ота ўғлига қирғоқда бирон улкан дарахт бўлиши керак, сен унинг устига чиқиб текшириб кўр деб айтибди.

Ўғли отаси айтгандай, дарахт шоҳига чиқибди ва шоҳига илинган ёнартошга кўзи тушибди. Англабдики, кўл юзидаги нурнинг шуъласи экан. Дарҳол уни олиб, подшоҳнинг ёнига борибди. Подшоҳ бу лаҳзада кўлни ёритиб турган нур кўринмай қолганидан ажабланиб турган эди. Йигит қўлдаги нур сабабини айтибди.

Йигит подшоҳим бир қошиқ қонимдан кечсангиз бир гап айтайин, дебди. Подшоҳ унга сўзлашини буюрибди. Шунда у : "Подшоҳим сиз юртимиздаги барча кексаларни қатл қилишни буюрганингизда кекса отамни сандиққа солиб яширдим. Сафарга ўша сандиқни ўзим билан бирга олиб чиқдим. Кўлнинг нима учун бу қадар ёруғ нур таратиш сирини билиш учун отамдан маслаҳат сўрадим. Отамнинг маслаҳати билан бунинг сирини билиб олдим, дебди. Подшоҳ бу сўзларни тинглаб қилган ишидан пушаймон бўлибди.

Қиссадан ҳисса шуки, қари билганни пари билмас. Халқимизда бу ҳикмат бежизга айтилмаган.

Аллоҳ юртимизни тинч қилсин, кексаларга ҳамиша ҳурмат-эҳтиром кўрсатаётган шу заминга барокатларини ато этсин. Барчамизни нуроний отахон ва онахонлари ҳурмат қиладиган, уларнинг хизматларини бажарадиган бандалари қаторида бўлишликни насиб этсин.

Сайфиддин ЮЛДАШЕВ,Андижон шаҳридаги "Мирпўстин ота" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди