Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№3, 15.01.2015

ТИРНОҚ ОЛИШ ФАЗИЛАТИ

Ислом дини инсонларни ҳамиша пок юришга, тоза ва озода бўлишга чақиради. Ислом таълимотида инсон жони, ақли ва сиҳат-саломатлигини сақлаш, муҳофаза қилиш муҳим мақсадларидан бири саналади.

Инсон учун энг бебаҳо бойлик - саломатликдир. Киши қанчалик пок ва озода яшаш ва иш жойлари саранжом-саришта бўлса, шу жойда қут-барака, тартиб-интизом бўлади. Ўзининг ҳам, атрофидагиларнинг ҳам кайфиятлари юқори бўлади, бир-бирларига ҳурмат-эътибор кучаяди ва мустаҳкамланади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): "Албатта, Аллоҳ покдир, покликни севади, тозадир, тозаликни севади, сахийдир, сахийликни севади, бас, ҳовлиларингизни покиза тутинглар, яхудийларга ўхшаманглар", дея зикр қилганлар.

Тозаликнинг бир белгиси бу тирноқ олишдир. Тирноқларни қисқартириш суннат ҳисобланади. Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) "Кимки жума куни тирноқларини қисқартирса, Аллоҳ таоло ундан касалликни чиқариб, ўрнига шифо киргизиб қўяди", деганлар. Демак, тирноқ олиш орқали инсон ўзини безовта қилаётган дардлардан халос бўлар экан. Яна бир ҳадисда шундай дейдилар: "Кимки, жума куни тирноқларини қисқартирса, у инсон мохов касалидан ҳам омон бўлади". Қарангки, тирноқ олишнинг фазилати киши саломатлигида катта аҳамиятга эга экан.

Бир куни Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳузурларига бир киши келиб кўз оғриғидан шикоят қилди. Шунда Расули Акрам (с.а.в.) жавоб бердилар: "Ким кўз оғриқлик касалидан нажот топишни ва дунёда бой-бадавлат бўлишни хоҳласа, пайшанба куни аср намозидан кейин тирноқларини қисқартирсин".

Тирноқ олишнинг тартиби ҳақида имом Нававий шундай деган эдилар: "Тирноқ олишлик аввал қўллардан бошланади. Биринчи ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғидан бошлаб, сўнг ўртанча бармоқ, кейин номсиз бармоқ, сўнг жимжилоқ ва ниҳоят, бош бармоқнинг тирноқларини қисқартириш лозим. Кейин чап қўлнинг жимжилоғидан бошлаб, навбат билан бош бармоққача тирноқлар қисқартирилади. Қўллардан сўнг ўнг оёқнинг жимжилоғидан бошлаб, чап оёқнинг жимжилоғида тугатилади". Бу тартиб уламолар наздида мустаҳаб саналади.

Барчаларимизга пок ва озода бўлишлик насиб этсин.

Муфтохиддин РОЖИДДИНОВ, Андижон шаҳридаги "Девонабой" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди