Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№4, 22.01.2015

ҚИШ ФАСЛИ МЕҲР-МУРУВВАТ МАВСУМИДИР

Мана қиш фаслининг иккинчи ойи ҳам охирлаб бормоқда. Аллоҳга шукрки, қиш, чилла бўлишига қарамай, қаҳратон совуқ йўқ, одамлар у қадар қийинчилик кўрмаяптилар.

Шундай бўлса-да, барибир қиш фаслида турмушимизда қатор муаммолар юзага келиши табиий хол. Тирикчилик ташвишидан ортиниб, уйларимизни иситиш учун ўтин, кўмир олишга мажбур бўламиз. Аслида бу каби юмушларни йилнинг иссиқ кунларда қилишимиз мақсадга мувофиқ эди, бироқ иқтисодий жиҳатдан ҳамма ҳам бундай имконга эга бўлмаган бўлиши мумкин. Шу сабабли бу фасл қийинчиликлари ноқулай ҳолатга тушиб қолган айрим ҳамюртларимиз турмушида яққол кўзга ташланади. Қолаверса, қаровчиси йўқ қариялар, бева-бечоралар ҳам борки, сизу биз совуқ туфайли қийинчиликлар юзага келган бир пайтда уларга қўлимиздан келганча кўмак бермоғлигимиз лозим. Бу жиҳатлар динимизда аниқ-равшан айтиб ўтилган. Ислом динида меҳр-шафқат, мурувват сингари олижаноб мезонлар доимо биринчи ўринга қўйилади.

Аллоҳ субҳанаҳу таоло ўз каломида шундай марҳамат қилади: "... Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил" ("Касос" сураси, 77-оят). Ушбу ояти каримадан маълум бўладики, Аллоҳ таоло томонидан берилган молу дунёни шариатда кўрсатилган, охиратда фойда берадиган жойларга сарфлаб, бева-бечора, фақир-мискинларнинг ҳолидан хабар олиб, инсонлар манфаати йўлида хайру эҳсонлар қилиб ҳаёт кечиришлик лозим экан.

Дарҳақиқат, ана шундай ёрдамга муҳтож инсонларга доимо ғамхўр бўлишлигимиз билан бирга, қишнинг совуқ кунларида қалбларига илиқлик киритиб (иссиқ либос ёки ўтин-кўмир бериб) имконимиз қадар уларга ёрдам берайлик, эҳсонлар қилайлик. Ушбу қиш-қировли кунлардан қийналмасдан ўтиб олишларига кўмакдош бўлиб, раҳм-шафқатимизни аямайлик.

Абдуллоҳ ибн Амр (р.а.)дан ривоят қилинади: "Набий (с.а.в.): "Раҳм қилувчиларга Раҳмон раҳм қилади. Ер аҳлига раҳм қилинг, осмондаги Зот сизга ҳам раҳм қилади", деб марҳамат қилдилар. Жарир ибн (р.а.)дан ривоят қилинган бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: "Набий (с.а.в.) Раҳм қилмаган - раҳм кўрмайди" дедилар.

Юқоридаги муборак ҳадислардан маълум бўладики, Аллоҳ таолонинг раҳматидан, шафқатидан умидвор бўлган ҳар бир инсон атрофидаги барча инсонларга раҳм-шафқат кўрсатмоқлиги лозимдир.

Диний китобларимизда ҳайвон соғувчилар тирноқларини олишлари лозимлиги, соғилаётган ҳайвоннинг елинига зарар етказмаслик кераклиги, ҳайвонларни қийнаб, уларга оғир юк юклаш, оч қолдириш мумкин эмаслиги, атрофимизда учиб юрган қушларга, ҳатто ердаги чумолиларга ҳам озор бермаслик баён қилинади. Будан маълум бўладики, сиз ва биз ёнгинамиздаги одамларгагина эмас, балки бутун мавжудотга раҳм-шафқатли бўлмоғимиз, имкониятимиз борича яхшилик қилмоғимиз лозим экан. Зотан, шоирнинг қуйидаги мисралари қалбларимизга яхшилик уруғларини сочса ажаб эмас:

Яхшилик қил ҳеч қачон,

Яхшилик ерда қолмас.

Топган давлат - ажрингни,

Ҳеч ким тортиб ололмас.

Яхшилик қил, яхшилик

Ёруғ этсин юзингни.

Оламда энг бахтиёр,

Ҳисоблайвер ўзингни.

Аллоҳ таоло барчаларимизнинг қалбларимизни иймон нурлари билан мунаввар этиб, инсонларга меҳр-мурувватли, раҳм-шафқат қиладиган, имкон қадар ёрдам қўлини чўзадиган бандалари қаторида бўлишлигимизни насиб этсин. Юртимизни ҳар қандай офату балолардан асрасин.

Абдуҳалим ҲАМРОҚУЛОВ,

Андижон шаҳридаги

"Ат-Термизий" жомеъ

масжиди имоми.

Муталлибжон ЖУМАБОЕВ,

Жалақудуқ туманидаги "Қутайба ибн Муслим" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди