Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№5, 29.01.2015

ҚЎШНИЧИЛИК ОДОБЛАРИ

Дунёнинг турли нуқталарида содир бўлаётган ҳар хил нохуш воқеалар ҳар бир инсонни узоқ тарихга назар солиб, келажакда шу каби нохуш воқеалар содир бўлмаслиги учун қандай йўл тутиб, нималар қилиши кераклигини ўйлаб кўришга ундайди. Жумладан, ҳукуматимиз томонидан маҳаллаларга берилаётган эътибор ҳам тинчлик, осойишталик ва давлатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва барқарорлаштириш йўлида қилинаётган ҳайрли ва савобли ишлардандир. Зеро, Ватан оила, маҳалла, қўни-қўшничиликдан бошланади. Албатта ҳар бир инсон ўзи яшаб турган, туғилиб ўсган жойларни обод қилиши, атрофидаги кишилар (қўни-қўшнилар) билан яхши муомалада бўлиши ва доимо жамиятдан, аҳолидан ажралмаган холда ҳаёт кечириши лозим. Маҳалла деганда, аввало, қўни қўшнилар эътиборга олинади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош уруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, йўловчи мусофирга ва қўлларингиздаги қулларингизга яхшилик қилингиз! Албатта, Аллоҳ мутакаббир ва мақтанчоқ бўлган кимсаларни севмайди" ("Нисо" сураси). Маълумки, қўшниларга яхшилик қилишлик жамиятдаги инсоний алоқаларни янада мустахкамлашга, уни кучли-қудратли қилишга хизмат қилади. Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай деганлар "Қўшнилар уч хил бўладилар. Биринчиси, битта ҳақга эга бўлиб, бошқаларга қараганда энг оз ҳаққа эга қўшнидир. Иккинчиси, иккита ҳаки бор қўшни. Учинчиси, учта ҳақи бор қўшни. Буниси энг кўп ҳақи бор қўшнидир. Энди битта ҳаққи бор қўшнига келсак, у мушрик (кофир) қушнидир, унинг фақат қўшничилик ҳақи бор. Иккита ҳаки бор қўшни эса, мусулмон қўшнидир. Унинг мусулмонлик ва қўшничилик ҳақи бор. Учта ҳаққи бор қўшни эса, мусулмон, қариндош қўшнидир. Унинг мусулмонлик, қариндошлик ва қўшнилик ҳақи бордир". Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, инсон уз атрофидаги кишиларга, уларнинг дини, миллати ва насабига қарамасдан, яхши муомалада бўлиши ва қўшничилик ҳақларини чиройли ҳолда адо қилишлиги зарур бўлади. Амр ибн Ос (р.а.) Пайғамбаримиз (с.а.в)дан ривоят қиладилар: "Аллоҳнинг ҳузурида дўстларнинг яхшиси ўз дўстига яхшилик қиладиганидир ва қўшниларнинг яхшиси ўз қўшнисига яхшилик қиладиганидир", -дедилар. Бир куни Сарвари коинот уч маротаба қайтариб: "Мўмин эмас, мўмин эмас"-дедилар. Саҳобалар сўрадилар: "Ким, ё Расулуллоҳ?" У зот жавоб бердиларки: "Қўшнилари уни ёмонлигидан омонда бўлмаган киши". Абдуллоҳ ибн Масъуд дедиларки: Бир киши Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан "Ё Расулуллоҳ, мен яхши иш қиляпманми ёки ёмон иш қиляпманми, қаердан (қандай) биламан?"деб сўради. Сарвари коинот жавоб бериб: "Агар қўшниларингдан яхшиликларинг ҳақида гаплашаётганини эшитсанг, демак, яхшисан ва агар ёмонликларинг тўғрисида гаплашаётганларини эшитсанг, билгинки, сен ёмон иш қиляпсан",дедилар. Демак, инсонни яхши ёки ёмон эканлигига қўшниларнинг гувохлиги кифоя қилар экан. Маҳалладаги муҳтож ва фақир оилаларга ёрдам кўрсатишнинг савоби ҳам жуда улуғ. Бу ҳақда Расулуллох (с.а.в.) шундай деганлар: "Кимки муҳтож бўлган мусулмон оилаларга бир кеча-кундуз моддий ёрдам кўрсатиб юрса, Аллоҳ таоло унинг гунохлариини кечириб юборади". Шу ўринда яна эслаб ўтсак мақсадга муофиқ бўладики, албатта, ҳар биримиз бирор бир ҳайрли яхши амал қилсак, холис Аллоҳ учун қилишлигимиз лозим бўлади. Одамлар кўрсин, мақтасин учун қилинса риёга айланиб, савобдан бебаҳра қолишимиз мумкин. Пайғамбаримиз (с.а.в.) "Мен сизларни ораларингизда пайдо бўлиб қоладиган кичкина ширкдан қўрқаман - дедилар. Шунда сахобалар сўрадилар: "Кичкина ширк нима, Эй Аллоҳнинг Расули? Сарвари коинот жавоб бердилар - риёдир". Демак ушбу ҳадисдан маълум бўладики, маҳалла худудларимизда ўтадиган тўй-маросим, эҳсонларда қўни-қўшниларимиз аҳволларига, шароитларига ҳам эътибор бериб дабдабасиз, исрофгарчиликсиз, энг асосийси, холис Аллоҳ ризолигида ўтказишлигимиз лозим бўлади. Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло эл-юрт, маҳалла диёрларимизни обод қилсин, қўни-қўшниларимиздан хоҳ ҳовли қўшнимиз бўлсин, хоҳ ватанимиз қўшнилари бўлсин, қилаётган ва қилинаётган ҳайрлик ишларимиз учун фақат яхши гаплар эшитиб, дуолар олишлигимизни барчаларимизга насиб этсин.

Шаробиддин МУСАБОЕВ,

Андижон шаҳар "Абу Хурайра" жомеъ масжиди имоми.

Одилхон ҚОСИМОВ,

Андижон шаҳар "Уйғур" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди