Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№5, 29.01.2015

Ҳадислар

ДУНЁДА КИШИЛАРГА ЯХШИЛИК ҚИЛГАНЛАР ОХИРАТДА УНИНГ МУКОФОТИГА ЭГА БЎЛАДИ

Қўбайса ибн Бурма ал-Асадий (р.а.) айтадилар: Мен Расулуллоҳ ҳузурларида эдим. Шу пайтда Расулуллоҳ: "Бу дунёда яхшилик қилган кишилар охиратда яхшиликка эришадилар ва шариатда ёмонлик деб саналган ишларни қилувчилар охиратда ёмонликка дучор бўладилар", - дедилар.

Ҳармала ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинди. У киши бир неча отлиқ ҳамроҳлари билан ўз юртидан чиқиб, пайғамбаримиз ҳузурларига келдилар. Расулуллоҳ ҳузурларида бир оз турганларидан кейингина пайғамбаримиз у кишини танидилар. Расулуллоҳ у ердан қўзғалганларидан кейин деди: "Мен Расулуллоҳ ёнларига бориб турсам кўпроқ илм ўрганаман", - дедим-да, пиёда юриб ёнларига бориб тик турдим ва: "Ё Расулуллоҳ, менга нима иш қилишимни буюрасиз?" - деб сўрадим.

Расулуллоҳ: "Эй Ҳармала, яхши деб ҳисобланадиган ишни ва ёмон дейилган ишлардан ўзингни торт!" - дедилар. Мен кейин қайтиб ўз жойимга бордимда, яна Расулуллоҳ олдиларига келиб, у зотга яқинроқ ерда турдим ва аввалги саволимни яна қайтардим. Расулуллоҳ яна ҳудди ўша жавобни қайтардилар-да: "Эй Ҳармала! Кишилар олдидан чиқиб келмаганингда орқангда гапирадиган гаплардан қайси бири сенга маъқул бўладиган бўлса, ўшани қил! Аммо маъқул бўлмайдиган бўлса ундан ўзингни сақла," - дедилар.

Шундан кейин мен ўз жойимга бориб, Расулуллоҳнинг шу қисқа насиҳатларини ўйлаб кўрсам, у ҳамма нарсани ўз ичига олган пурмаъно сўзлар эканини билдим, дедилар.

Санъатбек ТУРСУНОВ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди