Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№8, 19.02.2015

БАХИЛЛИК - ЯХШИЛИК КЕЛТИРМАЙДИ

Инсоннинг қалб касалликларидан бири - бу бахилликдир. Энг ёмон хулқлардан саналган бахиллик шариат истилоҳида бериш лозим бўлган нафақани бермасликдир.

Уламоларнинг айтишича, бахиллик икки турга бўлинади: бири ўзида бор бўлган нарсага бахиллик қилиш, иккинчиси ўзгада бор нарсага бахиллик қилиш. Бахилликнинг энг ёмони кишини ўзига ўзи бахиллик қилишидир. Бундай иллат билан хасталанган кишилар, нафақат, ўзига, балки ўзга инсонларга, жамиятга ҳам зарар етказади.

Ислом таълимотига кўра, инсоннинг қўлидаги мол унга Аллоҳ ўз фазлидан берган омонатдир. Шунинг учун ҳар қандай орттирилган бойлик ва молни Аллоҳнинг розилиги йўлида сарфлаш керак. Аммо бахиллик қилиб, уни ҳеч бир нарсага сарфламай тўпласа, охир-оқибат яхшиликка олиб келмайди. Мол-давлат ортгани сайин у керакли жойга ёки муҳтож кишига сарфланмас экан, гуноҳлар ортиб бораверади.

Бухорий ривоят қилади: Пайғамбаримиз (с.а.в): "Аллоҳ кимга мол берса-ю, у закотини бермаса, қиёмат куни мол унга икки каллали улкан илон бўлиб кўринади ва бўйнига ўралади сўнгра икки чаккасидан тишлаб туриб мен молингман мен сен тўплаган хазинангман дейди", дедилар. Сўнг яна: "Аллоҳ ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қилганлар ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар", деб айтдилар.

Ривоят қилинишича, бир куни араб аёлларидан бири Оиша (р.а) онамиз ҳузурига келди. Унинг бир қўли шол бўлиб қолган эди. Оиша онамиз қўли нима сабабдан шол бўлиб қолганлигини сўради. Аёл жавоб берди: "Кундуз ухлаб ётиб туш кўргандим. Унда гўё қиёмат куни экан, ўртага мезон тарозуси қўйилган. Халқ бир ерга жамланган бўлиб, улар савол-жавоб қилинмоқда эди. Яна бир тўда одамлар зулматда, яна бошқа тўда одамлар нур билан чўмилган. Баъзилар қаттиқ азобланмоқдалар, яна бир хилгилари роҳатда эмиш. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ҳавзи кавсар ёнида сув билан косаларни тўлдириб, қақраб қолган мўьминларга улашмоқда. Сўнг тўсатдан онам жаҳаннамда кийимсиз, чанқоқ ҳолатда туриб дод-фарёд қилаётганини кўрдим. Бу ҳолга ҳеч ким парво қилмас эди. Шу пайт отам ҳам қўлларида коса, одамларга сув улашиб юрибди. Мен: Эй, ота онамга қўлингиздаги сувдан беринг, дедим. Отам: сен билмасмидинг, онанг бахил аёл эди. Умрида бир маротаба ҳам фақирларга садақа бермаган, оч, муҳтож кишиларга ёрдам қўлини чўзмаган. Энди онанг қисматида бу шаробдан насиба йўқ, деб жавоб бердилар. Онамга раҳмим келиб, отам қўлидан косани тортиб олдим ва онамга сув олиб бориб ичирдим. Сўнгра менга хитоб келди. Эшитдимки, "ким бахилни чанқоғини қондирса, қўли шол бўлиб қолади". Қўрқиб уйғониб кетдим. Не кўз билан кўрайки, бир қўлим шол бўлиб қолибди", деди.

Қиссадан ҳисса шуки, бахиллик кишига бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик келтирмайди.

Сайфитдин ЮЛДАШЕВ,

Андижон шаҳридаги

"Мирпўстин ота" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди