Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№9, 26.02.2015

ҲАМИША ҲУШЁР ВА ОГОҲ БЎЛАЙЛИК

Гуруч курмаксиз бўлмаганидек, афсуски, бугунги кунда орамизда омма эътиборини ўзига жалб қилиш, турли иғво ва ҳақиқатга зид маълумотлар тарқатиб, одамларни тўғри йўлдан оздиришга уринаётган айрим кимсалар борки, уларнинг бундай хатти-ҳаракатлари динимизга зид, одамларни залолатга бошлашловчи уринишлар эканлигини ҳар биримиз яхши англаб олишимиз лозим.

Ахборот тарқатиш, интернет ўта ривожланган айни кунда кишининг онгини захарловчи маълумотларнинг салбий таъсирларидан сақланиш, айниқса, ёшларимизни ана шу таҳдиддан сақлаш масаласи долзарб масалалардан бирига айланмоқда. Динимизга, давлатимиз эрки ва ғоясига зид ана шундай маълумотларнинг тарқалишига юртимизнинг ҳеч бир фуқароси лоқайд қарамаслиги, ғаразлик ниятида тарқатилаётган маълумотларга қарши амалий ишлар қилиши лозим.

Ҳозирги кунда интернет тармоқлари орқали одамлар орасида фитна уруғини ёйиб, уларни таҳликага солмоқчи бўлган халқимиз душманлари ўзларининг бузуқ мафкуралари билан ёшларимиз онгини заҳарламасликлари керак. Юртбошимиз таъкидлаганидек, "...бундай таҳдидларга қарши ёшларимизда маънавий иммунитетни, мустақил фикрлаш, ҳар қандай маълумотни таҳлил қила олиш кўникмаларини шакллантиришимиз, қалбларида миллий анъана, урф-одат ва қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлашимиз керак."

Кўпчилигимиз биламизки, интернет орқали ёшлар онгини заҳарлашга уринаётган гуруҳлардан бири Ҳизбут-таҳрир экстремистик оқимидир. Бу оқимга Тақийиддин Набаҳоний исмли шахс асос солган. У ўзининг фаолияти мобайнида ислом динига бутунлай бегона бўлган манбааларни тарқатиб, динимизга зид иғво ва фитналарни ёйган. Унинг мақсади ислом динига зарар етказиш, мусулмонлар орасига нифоқ солиш, тинчлигимиз ва эркинлигимизга раҳна солишдан иборатдир. Ушбу оқим йўлбошчиси ўзининг қабиҳ ниятлари, билан кўпчиликни йўлдан оздиришга уринмоқда. Бу фирқанинг, ёвуз ниятли кимсаларнинг залолатларидан халқни огоҳ қилиш эса қалбида имони бор ҳар бир кишининг зиммасидаги бурч бўлмоғи лозим. Абу Али Ад Даққоқ (р.а.) "Ҳақ сўзни айтишдан сукут қилган киши - соқов шайтондир" деганлар.

"Хизбут-таҳрир" аъёнлари ўзлари яратган манбаалар орқали нақадар жоҳил ва ақлсиз эканликларини намойиш этадилар. Ушбу фирқанинг "Китоб ут Тафкир" номли рисоласида муаллиф ислом ҳақида етарли ва мукаммал билимга эга бўлмаганлиги оқибатида динимиз маън этган нарсаларга кўр-кўрона фатво эшигини очишга уринади. Энг муҳими, улар гумроҳлик йўлини танлайдилар. Яъни, ислом дини ҳақида гапираётганларида Қуръони карим ва ҳадисларни ҳамда тегишли диний илмларни пухта билиш шарт эканини ўзлари ҳам англаб етмайдилар. Ваҳоланки, уларнинг манбааларида ана шу шартларнинг бирортаси топилмайди.

Кўплаб ҳадислар мисолида уларнинг даъволари бўҳтон эканлигини яққол кўриш мумкин. Хусусан, Имоми Термизий келтирган ҳадисда шундай дейилади: "Аллоҳ таъоло менинг сўзларимни эшитиб ёд олган ва эшитганидек уни бошқаларга етказган кишининг юзини ёруғ қилади" деганлар. Демак, Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келтирилган манбааларни қандай бўлса шундайлигича, уни тўғри таҳлил қилиб одамларга етказиш лозим. Кимки уларни бузишга уринса, бу жоҳилликдан, илмсизликдан ўзга нарса эмас.

Ҳар хил мақсад ва манфаатлар йўлида билиб-билмай, динимизга, шариатимизга зид фатволар бераётгаларнинг сўзларига, улар тарқатаётган бидъат ва ҳар қандай маълумотларга алданиб қолмайлик. Бунинг учун ҳамиша хушёр ва огоҳ бўлайлик. Ана шундай разил кимсаларнинг сўзига ишониб, залолат ботқоғига ботиб қолишдан сақланайлик. Зеро, ҳар бир инсон имони бут, эътиқодда собит бўлиши, ўз Ватанини жонидек асрамоғи даркор. Ахир "Ватанни севмоқ имондандир" деб бежиз айтилмаган. Зотан, имон, она ва Ватан тушунчалари ажралмасдир.

Аллоҳ таоло энг аввало, юртимизни тинч қилсин, барчаларимизни бузғунчи кимсаларнинг бўҳтон ва бидаътларга берилмайдиган, имонли бандалари қаторида бўлишлигимизни насиб этсин.

Абдураҳмон АРТИҚОВ,

Андижон шаҳридаги "Чинор" жомеъ масжиди имоми.

Баҳодиржон РЎЗИБОЕВ,

Андижон шаҳридаги "Боботаваккул ота" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди